Уржуза 1

Ibn Sino, Ergashaka 2025-04-25 14:02

АБУ АЛИ ИБН СИНО УРЖУЗА 1

Мазкур шарҳлар орасида энг мўьтабари Ибн Рушднинг “Куллиёт” шарҳи бўлиб, унинг баъзи нусхалари бизгача етиб келган. Ибн Рушд ўзининг “Уржуза”га ёзган шарҳи муқадцимасида Абу Али Ибн Сино “Уржуза”си табобат илмига мадхал, яъни муқадцимадир дейди. Бу асар, — дейди Ибн Рушд, — табобат илмининг барча умумий қоидаларини ўз ичига олган ҳамда табобат ҳақида ёзилган кўп мадхаллардан анча яхшироқдир. Бу асарни ёдлаш осон, ўзи кишига завқ берадиган ва диққатга сазовор китобдир. Ибн Рушднинг устози, андалуслик машҳур табиб, шундай дейди: “Гарчи “Қонун” “Уржуза”дан ҳажм жиҳатидан катта ва мавзуи жиҳатидан жуда кенг бўлса-да, “Уржуза” ундан юқори туради, чунки у ихчамлиги билан ҳам тиб қоидаларининг муҳимларини ўз ичига олган ва тиб ҳақида ёзилган ҳамма асарларнинг ўрнига ўтадиган асардир”. Абу Марвоннинг мазкур сўзла- ри бежиз эмас, ҳақиқатан,

‘Уржуза” медицинанинг асосларини ўрганиш ва унинг назарий масалаларини тез ўзлаштиришга ёрдам беради. Абу Али ибн Сино бу асарида биринчи галда одамларни даволашни назарда тутмай, балки унда бўладиган касалликлар ҳамда уларни даволаш йўлларини айрим мисоллар билангина баен этган. Хулоса қилиб айтганда, ‘Уржуза” медицина илмига бир муқаддима, уни ўрганувчилар учун дарслик сифатида ёзилган. Қонун уржуза каби даволашни кўзда тутмайди, иккови ҳам дарсликдир.

“Уржуза” бир варақ насрий муқаддима ва 1326 байтдан иборат асосий қисмда баён этилган. Муқаддимада муаллиф рисолани ёзиш сабабларини тушунтиради. Асосий қисм уз навбатида икки бандга бўлинган. Биринчиси назарий қисм бўлиб, унда тибнинг тавсифи ва тақсимланиши, унсурлар, мизожлар, хилтлар, аъзолар, руҳлар, қувватлар, феъл (таъсир)лар ҳақида гапирилган. Ҳаво, овқатлар, ичимликлар, уйқу ва уйғоқлик, ҳаракат ва ҳаракатсизлик, бўшаниш ва бўшанмаслик, нафсоний кайфиятлар каби назарий масалалар айтилган.

Сўнг айрим- айрим аъзолар касалликларининг белгилари ҳақида гапирилади. Томир уриши ва ундан касаллик белгилари топиш, тупук, жигар, сийдик, ахлат, тери кабилардан касалликка далил топиш, қон, сафро, савдо ва балғам ғалаба қилишининг белгилари баён қилинган.

Буҳрон (кризис) ва ўлимдан огоҳлантирувчи белгилар айтилган. “Уржуза”нинг иккинчи қисми амалий қисм бўлиб, у соғлиқни сақпаш ва унинг тадбирларига бағишланган. Бунда хусусан уйқу тадбири, ҳаракат қилиш тадбири, сафарда буладиганлар тадбири баён этилади. Она қорнидаги чақалоқ ва дард тутиш вақгидаги тадбир, гўдакнинг ўзига хос бошқа тадбирлари, ҳақида оммабоп, тушу- нарли, содда тилда сўз юритилади.

ТИБ ҲАҚИДА ШЕЪРИЙ АСАР (“УРЖУЗА”)

Шоикром Шоисломов таржимаси
Нашрга тайёрловчи: Бахтиёр Омон

АБУ АЛИ ИБН СИНОНИНГ ЎЗ УРЖУЗАСИГА ЁЗГАН НАСРИЙ МУҚАДДИМАСИ

Аш-шайхур раис табиб Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино айтади

Уржуза арузнинг ражаз баҳрида ёзилган шеър ва адабий жанр, унинг тўла байти олти туроқли бўлиб, мустафъилун олти марта тахрорланади. Баъзилар уржуза — ражаз баҳрда ёзилган қасида дейишади. Ражаз баҳрида ёзилган шеърларда ҳар бир мисра охири бир-бири билан қофиядош бўлгандагина уржуза бўлади. Агар фақат байтнинг охиригина қофияланган бўлса, буни уржуза дейилмайди.

Мен форс мамлакатида табобат ҳунарининг мажлисларда татқин этилишдан, касалхона ва мадрасаларда муҳокама қилинишдан четда қолганини кўрдим. Табобат ва унинг тармоқлари тўғрисида билими бўлмаган, қонунларидан тушунчаси йўқ ва ўзида у ҳақда тасаввури ҳам бўлмаган кишилар хусусан озгина ўрганиб олиш билан уни ўзиники қилиб олганлар, натижада бу фанда яхши чиниқмаган кишилар тўрга чиқиб олиб шайхлик даъво қила бошлаган.

“Куннош” ёки “кунноша”. Сурёний тилидан кирган бу сўзнинг асл маъноси, айрим қоидалар ажралиб чиқадиган қонунлар тўплами бўлиб, бу ерда тиббии тўплам китобини билдиради. Шайх (кўплиги шуюх) сўзи “олим”, “устоз”, “бошлиқ” деган маъноларни англатади.

Мен бу уржузага камолот тўнини ва ҳусн сарупосини кийгиздим, уни ўрганиш осонроқ ва машаққати камроқ бўлсин деб тўқилишини осон ва вазнини енгил қилдим. У [вазир] уржузага фаҳми [идроки] билан қараса ва уни илм хазиналарига киритса, бу кичик ҳажмли [асар] туфайли катта илмга эришишга ёрдам олади ва ким уста, ким телбалигини, ким бошланғич маълумотда-ю, ким [илмий қувватда] етук эканлигини, ким ҳақиқатчи-ю, ким ёлғончилигини ажратиб олади. Ўзига яқинлаштиришга ёрдам бериш тўғрисида Оллоҳнинг ўзигагина мурожаат этаман, чунки у ёрдам берувчидир ва унинг ўзигагина таваккал қилинади.

9. Ўша вақтда кими ўз нафсини ёмон нарсалардан тозалаган бўлса, у қиши фазилатга эришди.

10. [Бошқа] жониворлар билан инсон орасидаги айирма икки: қўл ҳунари ва тил биландир.

11. Бас, шундай экан кишиларнинг энг улуғи ҳунарда яхшироғи-ю, сўзда тили ўткирроғидир.

12. Чунки улар ҳақиқатни зотлари билан банд қилганлар [ўз устларида ишлаганлар] ва лаззатларнинг энг пишиғини [сўз маҳоратини] (танлаган) зотларига бағишлаганлар.

13. Шоир тилнинг амиридир, табиб баданнинг подшоҳи бўлгани каби.

14. Булар сўз маҳорати билан нафсни қайрасалар у [табиб]лар хайрихоҳлик билан баданни даволайдилар.

15. Мана бу уржуза, бунда табобатнинг ҳаммаси — унинг ҳам назарий, ҳам амалий [қисми] такомиллашгандир.

16. Мана мен илм[лар]дан эслаб қолган насримни назм қилишга киришдим6. Тибнинг тафсири7 ҳақида

17. Тиб соғлиқни сақлаш [ва] бирор сабабдан танада пайдо бўлган касаллйкнинг тузатишдан иборатдир.

18. У биринчидан илмий [назарий] ва амалий қисмларга бўлинади: илмий [қисми] эса уч нарсани ўрганиш билан мукаммал бўлади8.

19. У нарсалардан [бири]: еттита табиат9 ва [иккинчиси] олтита заруриёт.

20. Яна [учинчиси] учта нарсаки, улар тиб китобларида ёзилган касаллик, араз ва сабаблардан иборатдир.

21. Тибнинг амалий қисми иккига бўлинади: бири қўл билан қилинади.

22. Ва бошқаси дори билан ҳамда белгиланган ғизо билан бўлади. Тиббий нарсалар ва биринчи галда рукн12 [унсур]лар ҳақида

23. Аммо [еттита] табиий нарсалар[дан бири] рукнлардирки, уларнинг бир-бирига аралашувидан баданлар вужудга келади.

24. Шулар ҳақида Буқротнинг сўзи тўғрики, улар — сув, олов, тупроқ ва шамол [ҳаво]дан иборатдир.

25. Бу ҳақца [Буқротнинг] далили шуки, -қачон жисм ҳалок бўлса, у ноилож қайта ўша [тўрт рукнга] айланади.

26. Агар ўша рукнлар [ҳаммаси] бир [хил ‘табиатли] бўлганда, бирорта жонли нарсани [инсонни] касалликлар туфайли бузилган кўрмасдинг13.Табиий ишларнинг иккинчиси — мизожни14 билиш

27. Мизожни билиш уни даволаш [ишида] ёрдам беради. 28. Аммо мизожнинг қувватлари тўрттадир. Ҳаким уларни ёлғиз-ёлғиз [атайди] ёки қушиб [атайди]15.

29. [Улар] иссиқ, совуқ, қуруқ ва юмшоқ [ҳўл]дан иборатки, у ушлаган кишининг сезгисига етади.

30. Мизож қувватлари рукнларда, замонда, ўсадиган [нарсалар]да ва жойда ҳам бўлади16.

31. Устуқус17 эса оддий мизожларнинг энг ниҳоясини олувчи [эгалловчиси]дир18.

32. Иссиқлик оловда ва ҳавода, совуқлик эса тупроқца, сувда бўлади.

33. Қуруқлик олов билан тупроқ ўртасида, ҳўллик эса сув билан булут [ҳаво] ўртасида19.

34. Бизга борлиқ [вужуд]ни ҳукм қилиб берадиган жавҳарлар орасида бирикмаслик ҳам, бирикишлик ҳам бор20.

35. Улар битта табиатли бўлиб қолмаслик учун турлича бўлган, бир-бирига зид бўлиб кўринмаслик учун бирикишган.

36. Унсурдан бўлак мураккаб [нарсалар] мизожини таърифлашимиз аксарият юзасидандир21.

37. У тўрт сифатни ўзида тўплаган22, [шунинг учун] биз уни мўътадил деб қонун қилиб оламиз [ушлаймиз].

38. [Шу тўрт сифат] унда маълум бир миқдорда бирикишган. Шунинг учун у дастур ва ўлчовдек бир нарса бўлган.

39. [Мўьтадилликдан] четланишга хос бўлган ва бир тарафга [зид томонга] мойил бўлган ҳар бир [мизож]..

40. Сира қувватлардан холи бўлмайди, лекин у қувватлар унда [мизожда] баробар бўлмайди.

41. [Ўша мизож] ағлабийят йўли билан ё оловлик, ё тупроқлик ёки сувлик деб аталади23.

42. Ва ундан [мизождан] бир хили борки, у елларга24 нисбат берилади. Буларнинг ҳаммаси истилоҳца шундай дейилади.

43. Мен мизожнинг25 тўққизта турини [баён қилиб] тугатдим ва бу тўғрида ўзимдан чиқариб сўзламадим.

Замон [фасл]лар мизожининг баёни

44. Замон устида [мизожларни гапирсам], тақдир билан [фаразан] гапираман, чунки бу ҳақда [фикрга] озодлик бериш учун ҳеч йўл йўқ.

45. Қиш [фасли]да балғам кучаяди, баҳорда эса қон қузғалади.

46. Ёз [фаслида] сафро бўлса, савдо [қора ўг] куз фасли учундир.

Ўсувчи [нарсалар] қисмларининг баёни

47. Ўсувчи [нарсалар] маъдан, ўсимлик ва бадани тирик [жонивор]ларга бўлинади.

48. Улардан жисмга ғалаба қилгани дори, ўстиргани эса ғизо бўлади26.

49. Уларнинг мизожи тотиб кўриш ва тўғри қиёс билан билинади.

50. Ширин, шўр ва аччиқ [мазалар] қуруқ- лик [мизожига], ўткир [маза] эса иссиқлик [мизожига] тўғри келади.

51. Ва ҳамма тахир, нордон ва буриштирувчи мазалар совуқлик ва қуруқлик [мизожига] хос бўлади.

52. Ва ҳар бир сувлик ва таъми йўқ нарсалар албатта мўьтадил мижозлидир.

53. Ва ҳар бир ёғлиқ [нарсаларнинг мизожи] иссиқ ва ҳўл бўлади; бемаза ва чучук эса совуқ ва ҳўлдир.

Ёшга27 [Тегишли] мизожлар баёни

54. Тирик нарсалар ёшига қараб [мизожда] ҳар турли бўлади. Бизнинг ганимиз бунда ин- сон устида [боради].

55. Йигитлар ва болаларнинг мизожи иссиқ ва уларнинг аҳволи [кайфияти бир-бирига] яқиндир.

56. Лекин йигитлар қуруқликка, бола[лар] эса сезиларли рутубатга [яқин].

57. Ўрта ёшли кишининг [мизожи] ўлчаб кўрсанг совуқ бўлади. Қари киши ҳам шунга ўхшаш, [балки] ундан ёмонроқдир.

58. Ҳар иккаласининг мизожида қуруқлик ҳам ориз бўлган. Ва қариянинг хилтларида пи- шиб етилмаганлик бор28.

59. Эркакларда қуруқлик ва иссиқлик, хотинларда эса совуқлик ва ҳўллик [бўлади]29.

60. Юмшоқ ва семиз баданнинг мизожида совуқтик ва ҳўллик бўлади.

61. Гавда тузилиши ориқ бўлган кишилар мизожида қуруқлик бўлади.

62. Гавда тузилишида ҳар кимнинг томирлари кенг [бўлса] албатта у иссиқлик [белгиси]дир.

63. Томирлари [юқоридагининг] акси бўлган ҳар бир кишининг [мизожи] жуда совуқ бўлади.

64. Мўьтадил тузилган гавда [мизожи] юқори- дагилар орасида [ўртача] ўринни эгаллайди30.

Ранглар ва бирипчи навбатда тери рангига қараб мизожни аниқдаш баёни

65. [Кишиларнинг] рангига қараб [мизожи- га] далил ахтарма, агар унга мамлакатларнинг таъсири бўлган бўлса31.

66. Занжда32 иссиқлик танларни ўзгартириб юборган, ҳатго у танларнинг терисига қоралик- ни кийим қилиб кийгизган.-

67. Сақлабларгг ўзига оқликни олган, шу қадарки, уларнинг териси нафис-нозик бўлиб кетган.

' 68. Агар етти иқлимнинг34 чегарасини билиб олсанг, мизожнинг [ҳамма] турларига ошно бўлган бўласан.

69. Ўша иқлимлардан [мизожда] мўьтадил ва текиси тўртинчисидир35; ранг унда мизожга тобедир.

70. Буғдой рангли сариқ киши сафрога, гунгурт тупроқ рангли киши эса,савдо [мизожига] нисбатланган — мансуб бўлади.

71. Қизил тан қон кўплигидан [нишона], фил суягига ўхшаш оқ тана балғам [мизож]лидир.

72. Қизилликка аралаш оқ [тан] мизожи ўртача миқдорли [мўътадил]дир.

Мўйнинг ранглари ҳақида

73. Мўйи оқ кишида совуқ мизож бўлади ва мизожи иссиқ кишининг сочи қора бўлади36.

74. Совуқлиги кам киши малла рангли мўй билан, иссиқлиги кам киши эса қизил тусли' мўй билан [билинади].

75. Мизожи мўътадил киши мўйининг ранги қизғиш малла бўлади. Кўз рангларининг баёни

76. Кўзнинг қорачиғи ичидаги яхсимон тиниқ рутубат37 ва унинг оддидаги тухумнинг оқига ўхшайдиган рутубатнинг38 жисми кичик [ва қаттиқ] равшан бўлиб,

77. У жисмларнинг жойи кўтарилган ва у жойда тоза, ялтироқ — мунаввар ёғду берувчи нур бўлса, 77а.. Шундай кўз кўк бўлади ва унинг акси эса сурма рангли бўлади39.

78. Агар сен сурма ранглилик сабабини кўк ранглилик сабабига аралаштирсанг, у вақгда кўз шаҳло40 бўлади.

79. Агар [кўриш] руҳи кам бўлса, кўз шаҳло бўлади ёки кузда руҳ кўп бўлса, у вақгда у ёниб турадиган бўлади.

Табиий нарсалардан учинчиси — хилтлар41

80. Жисм ҳар хил тус ва мизожли бўлган хилтлардан яратилгандир.

81. Улар балрам, сариқ ўт, қон ва қора ўт (савдо)дан иборатдир.

82. Табиий балғам мазасиз ва мўътадил совуқликка эга [бир] хилтдир.

83. [Балғамдан] бир хили борки, уни шиша симон Iбалғш] деймади, у куюк ва мизожи совуқ бўлади.

84. Унинг яна бир хили бор, унинг таъми шириндек, ўзи эса ҳароратдан холи бўлмайди.

85. Яна бир хил балғам бўладики, уни шўр деб аталади, уни ҳарорат ва қуруқликка мойил кўрасан'.

86. Ундан бир хили нордонроқ бўлиб, у совуқроқ бўлади. Меъда бузилган пайтда у балғам меъдада бўлади.

87. Ўт — сафро ҳар рангда бўлади, [ундан] бирини тутунсимон деб таърифланади•

88. Ундан бир хили зангор ва ганданога ўхшашдир, шу хилининг ёмонлиги кўпдир.

89. Ундан бошқа бир хили тухум сариғиси- мон деб аталади ва у қувватларида ёмон эмасдир.

90. Ўт қопчиғида турадиган қизил ранглиси° ҳам бор. Сафронинг ҳамма ҳиллари ҳам ҳароратга нисбат берилади.

91. Қон шундай нарсаки, унинг вужудга ке- липш жигардандир, у жигар томирлари [орқали] жасадга ўтади.

92. [Қоннинг] бир қисмини юрак ўз ичига олган. Қон ўз қувватларида иссиқ [ва] ҳўлдир.

93. Савдонинг турар ери талоқ [қора жигар]- дир. Бу тушунча амримаҳол эмасдир. 94. Қоннинг лойқаси табиий савдо, лойқадан бошқаси эса табиий бўлмаган [савдодир].

95. Кейингиси [табиий савдонинг бошқа хилтларга] аралашувидан ёки бошқа хилтларнинг куйишидан келиб чиқади. Табиий нарсаларнинг тўртинчиси — аъзолар

96. Бадандаги аъзоларнинг асосийлари тўртта43, ундан бошқаси шуларнинг шохобчалари деб билинади.

97. Улардан бири жигардир. У, жасад учун ғизо [қон] бериш вазифасини бажаради.

98. Юрак эса жисмни ҳаёт билан ғизолантиради. Агар юрак бўлмаганда жисм ўсимлик каби бўларди.

99. У [юрак] жонли44 баданда унсур кабидир. У ўтказадиган [табиий ҳароратни]- абҳар [орқали баданга] ўтказади.

100. Бош мия эса орқа мия ва асаблар билан юрак оловини яллиғланиб кетишдан асрайди.

101. Сўнгги иккитаеи билан бўғинлар ҳара- катга келади. Икки мояк эса наслланиш олатидир.

102. Удар бола туғдириб [жониворлар] навини сақлайди, улар йўқ бўлса, жониворлар нави узилиб қоларди.

103. Гўигт, ёғ ва турли безларни олсак, улар юқоридагилар учун қурол бўлиб хизмат қилади.

104. Суяк, парда ва бойлоқ[лар] бадан учун суянчиқ ва эҳтиётдир.

105. Булар [бадан] шакли ва қомати тугал бўлсин учун [яратилган]. Шуларнинг ҳаммаси асосий аъзоларга хизматкор[лик вазифани ўтайди].

106. Оёқ, қулдаги тирноқпар [бармоқларга] ёрдам учун, мўй эса чиқиндиларни [бадандан кетказиш] ҳамда зийнат учундир.

Табиий нарсалардан бешинчиси — руҳлар44

107. Руҳ бўлинади: руҳи табиийга, у яхши ва тоза буғдан иборатдир.

108. Ва [хилтлардан] тоза бўлган юракдаги руҳга, 'у шундай [руҳки], ҳаёт у туфайли бўлиб туради.

109. Яна мияда бўладиганига ҳам бўлинади, унинг жинси [яъни у] парда ичига қуйилган47 [яратилган].

110. Унинг турлари мия қоринчаларида тугал — етук бўлади.

Ҳис ва фикр қилиш шу [руҳ] билан бўлади48.

111. Ҳар бир руҳнинг ўзига хос қуввати бор- ки, у қувватни ўзидан бошқаси ўзлаштира олмайди.

Табиий нарсаларнинг олтинчиси — қувватлар49 ва уларнинг табиатларн ҳақида

112. [Инсон] табиатига тегишли деб ҳисобланадиган еттита қувват навларда ва шаклда турличадир.

113. [Улардан бири бачадонда] манийни ўзгартирадиган қувват; бироқ бу пайтда [уруғ] бирон нарсага ўхшамайди50.

114. [Бошқа бир] қувват жасадларга сурат беради — уларга шакл, ҳажм ва [аъзолар] ададини беради.

115. [Яна] тортувчи, етилтирувчи [пиширувчи], тутиб турувчи ва чиқарувчи қувватлар ҳам бор.

116. Яна биттаси жисмга муносиб бўладиган — ўхшайдиган ғизони аъзоларга ёпиштирадиган қувватдир51.

117. [Қуввати] ҳаётий иккита, ҳар иккала- сининг иши икки хилдир.

118. У икки [қувватдан] бири ҳаракатли томирларни52 ёзиш ва қисиш [йўли] билан томир уришини [пульсни] вужудга келтирадигандир.

119. Унинг синглиси [иккинчи қувват] таъ- сир этувчи ҳар бир нарсадан таъсирланади53.

120. Бир нарсани севиш ёкй ёмон кўриш, [руҳан] тушиш ёки кўтарилиш каби.