Нафсоний қувватлар баёни
121. Тўққизта қувватлар нафсий [қувват] ҳисобланади. Ундан бештаси ҳисга тегишлидир.
122. Эшитиш, кўриш, ҳидлаш, тотиб кўриш ва ҳамма аъзога умумий бўладиган тегиб сезиш.
123. [У нафсоний қувватлардан] бири мушакларга уланувчи [етувчи] қувват бўлиб, ўша билан йигит [киши] ўз бўғинларини ҳаракат қилдиради.
124. Улар ичида нарсаларни кўзгудагидек қилиб хаёлга келтириш қуввати ҳам бор.
125. Яна битга қувват борки, у билан тафаккур қилиш вужудга келади ва [бошқа] бир қувват билан хотирлаш [ҳосил] бўлади.
Табиий нарсаларнинг еттинчиси — феъл [иш]лар тўғрисида
126. Қувватлар ишининг ҳаммаси ўша қувватлар каби саноқлидир. Чунки ишлар [навда турлича бўлган] қувватлар таъсиридандир.
127. Баъзан иштирок билан, яъни талаффузи бир, тушунчаси бир нечта бўлган феълни бир феъл деб айтилаверади. Масалан, тортиш, ўзгартиш ва ушлаш-тутиш кабилар54.
128. Ҳамда ғизонинг ўтиши ва [иштаҳа] каби[лар]га ҳам айтилади. Тортиш эса қувватга хос бўлган содда бир ишдир. .
129. Ғизони исташ икки ишдан: сезиш ва тортишнинг бирлашувидан вужудга келади.
130. Сезиш ва даф қилиш (итариб ташлаш) у ўтиш [нуфуз]дир. Ўтиш шу иккаласидан иборат бўлган ишдир.
Зарурнй ишлардал биринчиси ҳаводир
131. Ҳавога қуёшнинг ҳукмлари [таъсири] бор. У ҳукмлар [йил] фаслларида ва ёритқичларга тушишида аён бўлади.
132. Иқлимларга ҳам унинг [қуёшнинг] таъсири бор, бу ҳақда айтиб ўтилди. Қуёш билан юлдуз[лар]нинг ҳавога таъсири
133. Ҳаво ҳар бир чиқадиган ва ботадиган ёритқичлар [оралиғидаги масофа миқдори]га нисбатан ҳам ўзгаради.
134. Қуёш қачон юлдузга яқинлашса ҳавода алангаланишни қўзғотади. [Ҳавони қиздиради].
135. Юлдуз қачон қуёшдан узоқлашса, ҳаво бир оз совиган кўринади
136. Агар наҳс55 (кунлари) яқинлашадиган бўлса, сен кишиларга [ўз] тадорукини қилишга — чорасини кўришга ҳукм қилаверасан5*’.
137. Ва агар суъуд57 [бахтли кунлар] бўлса, у ерда сен сиҳат-саломатликнинг ҳаммасига ҳукм қила оласан.
Шаҳар [мамлакат] ва тоғлар жойлашишига қараб ҳавонинг ўзгариши5*
138. Қайси бир шаҳар тоғ устида жойлашган бўлса, у ер [бошқа ерга нисбатан] совуқ бўлади. (Тошкент ва Самарқанд, айниқса, Самарқанд ёзи бироз сўлим, қавсли изоҳлар Эргашаканики)
139. Агар шаҳар [тоғлар тагидаги] чуқурлкқда жойлашган бўлса, унинг мизожида иссиқлик бор деб ҳукм қил! (Водий, айниқса, Намангон)
140. Агар [шаҳар тоғнинг] жанубига жойлашган бўлса, унда иссиқ шамол эсиб туришига ҳукм қилинади.
141. Агар тоғлар у шаҳарнинг жанубида бўлса, шимолий шамолнинг совуғи унга таъсир қилади.
142. Агар [тоғлар] ғарб томонда бўлса, у шаҳарнинг ҳавоси оғир бўлади, шарқ томонда бўлса, тоза бўлади.
Денгиз ва шамолларга қараб ҳавонинг ўзгариши59
143. Денгизларда бу ҳукмнинг тескариси бор. Бу ҳақца илм аҳллари шундай дейишади60.
144. Шамоллар азода мизож ўзгариши пайдо қилади. Ёритқичлар орасидаги масофа миқдорида пайдо бўлгани сингари. .
145. Жануб шамолида ҳарорат ва намлик бор, шунинг учун ҳам баъзан ундан сасиш вужудга келади.
146. Совуқлик ва қуруқлик шимолдан эсадиган шамолда бўлади. Шунинг учун йўталга зарар беради [уни кучайтиради].
147. Сабо шамоли [шарқ томондан эсадиган шамол]да ҳарорат ва латифли, дабур [ғарб томондан эсадиган шамол]да эса совуқлик ва зичлик бор.
Тупроқ ва сувларга қўшни [яқин] бўлиш туфайли ҳавонинг ўзгариши
148. Ҳар бир ери зах ва атрофи очиқ, намлик бўлган.
149. ва чучук сувлик ҳовузларга эга бўлган мамлакатнинг мизожида албатта рутубат бўлади.
150. Агар бирор мамлакат қояларга ва тузлик сувга яқин бўлса, ҳавода қуруқлик пайдо бўлади.
Яшайдиган жойларга қараб [ҳавонинг] ўзгариши
151. Кўп очиб туриладиган турар жой ҳамма шамолларга очиқ дучор бўлади.
152. Қишда унинг совуғи, ёзда эса иссиғи бўлади.
153. Ер остидаги даҳлиз уй [ер тўла]га юқоридаги ҳукмнинг тескариси билан ҳукм қил!
Кийим-кечакка қараб [ҳаво таъсирининг] ўзгариши
154. Ипак ва пахтадан тайёрланган кийимларда иссиқлик, сайқал берилган ва канопдан ишланганларида эса совуқлик бўлади. (Доим синтетика кийган оғир бодга чалинади).
155. Момиқ билан юнгда иссиқлик бўлади, шу билан бирга, уларда озгина қуруқлик ҳам бор.
Хушбўй ўсимлик ва атир каби ҳидланиладиган нарсаларга қараб [ҳаво таъсирининг] ўзгариши
156. Ҳар бир хушбўй ўсимлик ва ҳар бир гулнинг мизожига ҳарорат билан ҳукм қилавер.
157. Улардан ҳозир айтиладиган бешта нарсани истисно қил: мирта, тол ва нилуфар. 158. Ўз рангида турган қизил гул ва гунафша. Албатта булар совуқлик билан ис беради [мизожи совуқ бўлади].
159. Сандал огочи ва кофурдан бўлак хушбўй модда ва атир[лар]да иссиқлик бордир.
Рангларнинг кўзга таъсири
160. Рангларнинг кўзга фойдалироғи — қора бўлгани ёки яшил бўлганидир.
161. Оқ ва сариқ [ранглар] ёғдусини сочса зарар бўлади, чунки уларнинг ёғдуси [кўзнинг кўриш қувватини] таратиб юборади.
Зарурий нарсалардан иккинчиси ейиш ва ичишдир
162. Бил, ғизо ҳақидаги ҳукм шуки, у ўсишга қобилияти бор нарсаларни ўстиради.
163. Сингиб тарклиб кетиш сабабли бадандан камаядиган ҳар бир нарсанинг ўрнини дарҳол у [ғизо] эгаллайди.
164. Ўзидан тоза қон [пайдо] бўладиган ва тоза қонга айланадиган ғизони мақтанилади. [Яъни у фойдали ғизо ҳисобланади].
165. Буғдой унидан бўлган мулойим нон ва ёш жўжалар гушти ҳам шундай.
166. Кўкатлардан олабута, бу ўт бемор кишига мос келади.
167. [Ғизонинг] баъзисн ғализ бўлади. Масалан, тоза оқ нон, учинчи ёшга қадам қўйган қўйнинг лаззатли гўшти каби.
168. Разрозий61 деб танилган балиқ, риёзатда чарчаган кишининг ғизосидир.
169. Ундан [ғизодан] яна бир хили борки, у мулойим [латиф] бўлади-ю [лекин] ўзи ёқимсиздир; хантал (горчица), пиёз ва саримсоқлар каби.
170. Мана шулар сафрони туғдиради [пайдо қилади] ва улар кўпинча дори қилиб олинади. [Даволанишда фойдаланилади].
171. Ундан [ғизодан] баъзиси борки, у савдони туғдиради, баъзи бир жисмларга касал пайдо қилади.
172. Кариган така ва қари сигир гўшти, зарари ёмон бўлган эланмаған ундан пиширилган нон каби.
173. Ва яна ундан [ғизодан] баъзиси бор, уни ёмон кўрилади, балғамни туғдирувчи ғализ балиқ билан сутлар каби.
Сув ва бошқа ичимликлар ҳукми
174. Ширин анҳор сувлари аслий рутубатни сақлайди.
175. [У сувлар] чиқиндидарни [маълум] йўл орқали ҳайдайди ва ғизони томирларга юборади.
176. Сувларникг афзали ёмғир сувининг холиси; унга зарари бор ҳеч бир нарса аралашмаган.
177. Баъзан сувлар табиий [ҳолатдан] чиққан бўлади: уларнинг ҳукми бошқа нарсалар аралашган [сувлар] ҳукмидекдир.
178. Ҳар.бир ичимлик баданга ғизо беради, масалан, шароб, набиз ва сут.
179. Ёки баданни ўз табиатига мойил қилади, масалан, илитилган сиканжубинга ўхшаш.
Зарурий нарсалардан учинчиси — уйқу ва уйғоқлик
180. Уйқу нафсоний ва ҳиссий қувватларнинг ҳаракатлардан дам олишидир.
181. [Уйқу] баданларнинг ичини қизитувчидир. Шу билан киши таомни яхши ҳазм қилади.
182. [Уйқу] агар ҳаддан ошиб кетса, мия қоринчаларини62 хилтлар билан тўлдириб юборади.
183. [Уйқу] баданларга рутубат беради ёки уларни бўшаштиради ва уларни барҳаёт қилиб турган ҳароратни ўчиради.
184. Мўътадиллиқда бўлган уйғоқлик ҳисларни тетиклик томон ҳаракатлантиради.
185. Ишларда кучни қўзғотади ва баданни чиқиндилардан тозалайди.
186. Уйғоқлик узайиб кетса уйқусизлик [пайдо] бўлади-ю, нафсларга ғам ва безовталикни вужудга келтиради.
187. У руҳ ва баданларни оздиради, кўрк ва рангларни бузади.
188. У кўзни ич-ичига туширади; [овқат] ҳазмини бузади. Тафаккур қилишни йўққа чиқаради ва жисмни ориқлатади63.
Зарурий ишлардап тўртинчиси — ҳаракат ва ҳаракатсизлик
189. Риёзатлар64 [жисмоний ҳаракатлар]нинг бир хили мўътадилдир, ана шундайига бўйсунилиши керак.
190. Чунки у гавдаларни тўғри, мўътадил қилади ва улардан чиқинди65, кирларни чиқаради.
191. Баданни ғизони [яхши] қабул қилишга тайёрлайди ва ёш болани ўсиш-униши учун қобилиятли қилади66.
192. [Риёзат] ортиқча бўлиб кетгандаги ҳолатни чарчаш дейилади, у руҳни бўшатади ва ҳорғинлик келтиради.
193. Бегона67 ҳароратни алангалатади ва баданни рутубатдан бўшаттиради.
194. Ортиқча оғриқ туфайли асабларни кучсизлантиради. Ҳали қарилик [пайти] келмай туриб жисмни қаритади.
195. Роҳат [жисмоний ҳаракатсизлик]нинг ортиқча бўлиши сени мағрур қилмасин, чунки унинг ортиқча бўлишидан фойда йўкдир.
196. Уникг ортиқча бўлиб кетиши баъзан баданни ёмон хилт билан тўлдиради ва жисмни ғизо [қабул қилишга] ҳеч тайёрламайди.
Заруряй ишларнннг бешинчисн — бўшалиш ва бўшалмаслик
197. Жисмдаги ҳамма аьзоларнинг, жумладан, миянинг ҳам [ҳар хил ҳилтлардан] бўшалишга эҳтиёжи бўлади.
198. Баҳорда томирдан қон олиш ва дори [сурги] қилишнинг кишилар учун ғоят манфаати бор.
199. Қустиришни ёз фаслида ишлатилади, савдони эса кузда чиқарилади.
200. [Оғизга сув олиб] ғарғара қил ва мисвок68 ишлат, шунда тиш ва танглайни тозалаган бўласан.
201. Сийдикнн [қистаган вақтида] бўшат, бўлмаса сариқ сув касалига69 мубтало бўласан ва [аёллардан] ҳайз қонини ҳам баданни бузиш [ҳавфи борлиги учун] чиқар!
202. Қуланж70 касаллигига сабаб бўладиган ич тўхтатшини исҳол билан бўшат, [ични] бўшатиш билан шу касалликдан қутқарасан.
203. Кирларни кетказиш учун ҳаммомдан фойдалан ва бу хусусда сустлик қилма. 204. Баданнинг сатҳидан кераксиз нарсаларни чиқариш ва терини кирдан тозалаш учун ҳам ҳаммомдан фойдалан!
205. Жинсий алоқани ёшларга қўйиб бер. Шу туфайли улар ёмон нарсалардан саломат бўлсинлар71.
206. [Жинсий алоқани] табиий озғин кишиларга, ўрта ёшлиларга ва заиф кишиларга яхши кўрсатма72.
207. Кимки овқатдан кейин жинсий алоқага ружуъ қилса, уни ниқрис73 касаллиги ва [бошқа] дардлар юз беради деб кўрқит.
208. Жинсий алоқага кўп ружуъ қилиш баданни заифлаштиради ва жисмларга турли балоларни келтиради.
Зарурий нарсаларнивт олтинчиси — эафсоний кайфиятлар [ҳолатлар]
209. Ғазабланиш [кишида] ҳароратни қўзғатади ва баъзан у жисмга зарар ҳам етказади.
210. Қўрқиш74 эса совуқликни қузғатади. Кўпинча у ҳаддан ошиб кетиб, ҳатго ҳалок ҳам қилади.
211. Шодликларнинг кўп бўлиши баданнинг яйраши демакдир. Баъзан у ортиқча семиртиш билан озор беради.
212. Хафалик — қайғу баъзан ориқ кишини ўлдиради ва у озишга муҳтож кишига фойда қилади.
Табиийликдан ташқари бўлгап нарсалар, яъни иллатлар ва касалликлар Биринчидан, бўлаклари бир-бирига ўхшагая аъзолардаги75 касалликлар
213. [Гўшт ва суяк каби] бўлаклари бир-бирига ўхшайдиган аъзоларда [ҳар хил] касалликлар топилади76.
214. 1. [Моддаларга, хилтларга] эга бўлмаган ҳарорат туфайли бўладиган касаллик, масалан, диққий [иситма] ёки сўлиш касаллиги каби.
215. 2. Хилт билан бўлган иссиқликдан келадиган касаллик, масалан, сасиб-чиришдан бўладиган иситма каби.
216. 3. Юқоридаги касалликларнинг баъзиси совуқ бўлиб, уларда моддалар [хилтлар] бўлмайди, муз ёки қор сабабидан музлаш — қотиб қолиш касаллиги каби.
217. 4. Ва баъзиси совуқ бўлиб, унда хилт бўлади. У ортиқча балғамдан вужудга келган фалаж касаллиги каби.
218. 5. Касалликларнинг бир хили ҳўл бўлиб, унда [хилт] бўлмайди, шунда [киши]нинг гавдаси кўринишда77 бўшашган бўлади.
219. 6. Танадаги хилтлар сабабли бўладиган ҳўл касаллик, сариқ сув бўлганда қориннинг тўлиб кетиши — шишиши каби.
220. 7. Ва ортиқча моддалари [хилтлари] бор қуруқлик касаллиги саратон шиши ва безлар каби.
221. 8. Баданларда бўладиган хилтсиз куруқлик касаллиги, камчиликдан [бўшликдан] ҳосил бўладиган тиришиш касаллиги каби.
Қурол аъзоларцдаги касалликлар баёни
222. Яратилишда бир офат келганда, қурол [аъзолар]да касаллар топилади.
223. Табиий ҳолатидан ортиқча бўлиши, масалан, катта бош ёки кичкина бўлиши, масалан, кичик меъдага ўхшаш.
224. [Аъзонинг] шаклида бирор хато бўлиб қолган бўлиши, [масалан], бошнинг шаклини саватга ўхшаган кўрасан.
225. Худди шунга ухшаш [аъзонинг] ички томонида бирор касаллик воқе бўлган бўлса, [масалан] қадамнинг ичкй томони эт билан тўлган бўлади.
226. Агар бирор нарса [ички] йўлларда воқе бўлса, буйракларда тошмалардан тўсиқ ҳосил бўлгани каби.
227. [Табиатида] дағалликка эҳгиёжли бўлган [аъзо] силлиқлашиб қолади. Масалан, ҳаддан ортиқ рутубатли меъда каби.
228. Силлиқликка муҳтож [аъзо] дағал бўлиб қолади, қуруқлик ориз бўлган томоқ каби.
229. Баъзан [аъзонинг] сони [табиийликдан] чиқади, масалан, бармоқларнинг олтита ёки тўртга [бўлиб қолиши] каби.
230. Кўпинча икки бармоқ бир-бирига ёпишиб қолади ёки икки жағ бир-биридан ажралиб кетади.
Бир бутунликнинг бузилиши78 [узилиши] ҳақида
231. Огоҳ бўлки, аъзоларнинг жуфтланганида ҳам, тоқида ҳам бутунликнинг бузилиши бўлади.
232. Юқори билакнинг чиқиши, оёқ ёки. қўлнинг узилиши кабиларни чиқиш дейилади79.
233. Бир бутунликнинг бузилиши суякларда бўлса, уни синиш дейилади, пардада ва томирларда бўлса уни ёрилиш дейилади.
234. Асабда узунасига ёки энига кесилганни ёрилиш ёки эзилиш деб [номланади].
235. Бойлоқда ёки пайлардаги йиртилишни дарз кетиш ёки узилиш дейилади.
236. Этга етган [бузилиш] жароҳат бўлади, агар иш [жароҳат тузалмай] чўзилиб кетса, уни яра дейилади.
237. Мушакда ориз бўлганини эт узилиш ва терини ажратганини шилиниш дейилади.
Табиийлиқдан ташқари нарсалардан иккинчиси — сабаблар80
238. Сабаблар бўлинади: 1. Ташқи сабаблар. Булар бадан сатҳига [ташқаридан] ўтади.
239. Олов, қор ва уриш каби[лар таъсири] ёхуд сакраш туфайли пайдо бўладиган ёрилишлар каби.
240. 2. Восила [боғловчи] деб аталадиган сабаблар. Булар касаллик хилларини бир-биридан ажратиб берувчидир.
241. Масалан [хилтлардаги] сасиб-чириш давом этган даврда чириш иситмаси ҳам давом этади81.
242. 3. Собиқа [олдинги] сабаблар; булар ҳар бир тўлган баданга мувофиқдир82.
Модданинг қуйилиш сабаблари83
243. Сабаблар ҳақида умуман иш [гап] шуки, [модда] бир аъзодан иккинчисига қуйилиши билан [у аъзонинг] мизожини бузади.
244. [Масалан, моддани] ўзидан даф қилувчи [аъзо] кучли бўлиб, кабул қилувчи [аъзонинг] заиф бўлиши ва [баданни] қоплаган84 ёмон хилтнинг кўпайиши.
245. [Даф этувчи ва қабул этувчи аъзо ораларидаги] йўлларнинг кенгайиши ва ғизолантирувчи аъзонинг заифлиги; шу жумла сабаблар ҳақида кифоядир.
246. Ва қайси бир [хилт] бадандаги бирор аъзонинг кайфиятига ғолиб келиб, уни тескарисига [айлантирса — бузса] [ўша аъзонинг озор чекишига сабаб бўлади].
Иссиқ касалликларнинг сабаблари
247. Жисмда ҳарорат пайдо қиладиган ҳар бир нарса унга ўзининг [одатда] қиладиган ишини қилаверади [зарарини етказади].
248. Бил-қувват иссиқлик деб саримсоқ [каби нарсалар] емакни, амалдаги иссиқлик деб иссиқ шамолдан [таъсирланиш кабиларни айтилади].
249. Яна жаҳл чиқиш каби нафсоний ҳаракатлар, чарчаш каби жисмоний ҳаракатлар ҳам [қизиш сабабларидандир].
250. [Хилтларнинг] чириши, ғизонинг кам бўлиши ва [совуқ] ҳаво каби тери [тешикларини] беркитадиган нарсалар пайдо бўлиши [ҳам шундай].
Совуқ касалликларнинг сабаблари
251. Баданда совуқпикни пайдо қилувчи ҳар бир нарса кўпинча ундаги бир бутунликни бузади, ажратиб юборади.
252. Масалан, мингдевонани истеъмол қилиш бил-қувват совуқлик ва қор эса амалий совуқликдир.
253. Очлик руҳларнинг ғизосини йўқ қилади, [натижада бадан совийди] бу чироғдаги мойнинг тугаши [ва ахири ҳарорати камайиши ёки ўчиб қолиши] каби.
254. Ортиқ даражада тўйиб кетиш табиий ҳароратни қамраб олади [ва бадан совишига сабабчи бўлади].
255. Узоқ давом этган қийин ҳаракатлар ҳам руҳни бўшапггирадида, натижада жасад совийди.
256. Ҳаракат қилмасдан фаровонликда яшашдан ҳам [бадан] совийди, бу тутун [кўпайиши] билан аланганинг ўчгани кабидир.
257. [Бадандаги кийимнинг] ортиқ даражада қалинлиги ҳам ундаги оловни [ҳароратни] бўғади, бора-бора у ўчади.
258. Бадан ғовак бўлса ҳам совийди, унда ҳароратни тарқалган деб гумон қиласан85.
Рутубатли касалликларнинг сабаби
259. Рутубатни келтириб чиқарадиган ҳамма нарса [сабаб]лар бешта, [улар] ёзилган ва ҳисоблаб чиқилгандир.
260. Бил-феъл рутубат иссиқ ва чучук сув-ки уни кўп қуйиб [ювиниларди].
261. Бил-қувват рутубат эса сут, ширин [сувдаги] балиқ ва ҳўл пишлоқ истеъмол қилиш [қаби]лар.
262. Шунингдек баданнинг роҳатланиши, тўқликнинг чегарадан ортиб кетиши ва жисмларда тўпланадиган рутубатни бўғишдан [иборат].