Қуруқлик касалликларининг сабаблари
263. Қуруқликни пайдо қилувчилар ақлга сиғадиган ва сезиларли бешта [сабабдан] иборат.
264. Бил-феъл қуруқлик шимол [томондан эсадиган] шамол каби, бил-қувват қуруқлик эса хантал (горчица) истеъмол қилиш сингари.
265. Яна рутубат кетадиган [даражагача] оч бўлиш ва ҳаммаси қийинчилиқцан [иборат бўлган] ҳаракатлар.
266. Қуруқлик баъзан [хилтларнинг] эриб тарқалиши туфайли ҳам ориз бўлади, ич кетиш каби [бўшалиш]дан ориз бўлгани каби.
Қурол аъзоларидаги касалликларнинг сабаблари
267. Аъзоларда [одатдагидан кўра] катта бўлишнинг сабаби шаклни тузувчи қувватнинг кучлилиги ва ғизо [модца]нинг [кўплигидандир].
268. Уларда кичик бўлишни вужудга келтирувчи сабаб уларда катга бўлишни пайдо этувчи [сабаб]га зид келади.
269. [Аъзо] шаклларини бузувчи сабаб шундайларни [қабул қилувчи аъзонинг] тайёрлаб беришида вужудга келади.
270. Бачадон [мизожининг] ёмонлиги сабабидан ёки манийнинг [шаклни қабул қилишга] бўйсуниши кам бўлганлиги туфайли.
271. Ёхуд туғилиш вақгида [бола] нотўғри чиқади ва бу ҳол эгри-бугрй қилиб кўйиш билан ёмон шаклни вужудга келтиради.
272. Энага [болани] йўргаклашда ёки бола эмишда86, ё уни [ерга] қуйилишида [хатоликка йўл қўйилганда].
273. Ёки энага [болага] овқатни баъзан кўп бериб қўяди, ё уни эмчакдан ажратишда ножўялик қилади.
274. [Баъзан] бола [ўз ҳолига] қўйилса кам қувватлилиги туфайли йиқилиб кетади. У йиқилиш сон суягининг қуббасини87 синдиради.
275. Ёки [боланинг] бурнини пачақлайди-да, пучуқ бўлиб қолади. [Шаклда] тескари бўлиб қолган аъзони тиб ўз ўрнига қайтаролмаган бўлади.
276. Бесабр [киши] ҳали тамом битмаган синиқ суякни қимирлатса ҳам [аъзонинг шаклини бузади].
277. Мохов касаллигидаги каби хилтларнинг кўплиги ёки эски сил касаллигидаги каби [уларнинг] камлиги ҳам шаклни бузади.
278. Ёки бирорта асабнинг88 бўшашганидан бўлган юз фалажи касаллиги ёхуд бўйинни [бир томонга] эгадиган тортишиш касалликлари ҳам шундай.
279. Шиш ва яраларнинг излари89 ҳам баъзан [бадан] сатҳидаги шаклларни бузади.
[Бадан] йўлларининг тўсилиб қолиш сабаблари
280. Йўлларни тўсадиган нарсалар жинсини тўплашда мен фикрларимни ишлатдим.
281. Улар тутиш қувватининг кучлилиги ва ҳайдашнинг кучсизлиги, совуқ ҳам баъзан йулларни йиғиштириш [торайтириш] орқали ҳам [тўсиш] ҳукмини ижро қилади.
282. Қуруқлик ҳадцан ортиқ буриштириб қабз қилади ва боғлаш эса қисиш билан бириктириб [йўлларни тўсади].
283. Шиш ва буралиб қолиш [йўлларни]сиқади ва баъзан буриштирувчи дори90 уларни бириктириб қуяди.
284. Яраларнинг эт олиши ва сўгаллар ҳамда этнинг бефойда ортиб кетиши ҳам [йўлларни тўсади].
285. [Бадан йўлларига жойланиб қолган] хилт, йиринг, қон, ивиб қолган сут ва сувлар] ҳам шундай.
286. Ичакда пайдо бўладиган қурт ва бошқа қурт-қумурсқалар, майда тош ёки қаттиқ ахлат ва [йиғилиб қолган] ел [ҳам йўлни тўсади].
Йўлларнинг очилиш [кенгайиш] сабаблари
287. Йўлларнинг шиддатли очилиши даф қилишнинг кучлилиги ва тутиб турувчи [куч]- нинг заифлигидан [келиб чиқади].
288. Ҳар бир очувчи дорилар51, шунингдек зўрлик билан [орттирилган] иссиқлик — ҳарорат ва рутубатлар ҳам шундай [сабаблардир].
Ададнинг ортиқ ва кам бўлиш сабаблари.
289. Ҳар бир [аьзонинг] сон жиҳатдан ортиқ бўлиши албатта, модданинг кўплигидан [келиб чиқади].
290. 'Агар у [модда] яхши бўлса — [ортиқча] бармоқ, ёмон бўлса “зифдаъ — қурбақа” касаллиги92 бўлади.
291. Саноқда бизда кам бўладиган ҳар бир [аъзо] юқорида айтганимнинг аксидандир.93
Дағаллик ва силлиқлик касалликларининг сабаблари
292. Дагалликни вужудга келтирувчи ҳар бир сабаб мулойимликни кетказади.
293. Хилтлар, тутун, чанг ҳамда овқат ва дорининг тахири каби.
294. Дағални мулойим қилувчи сабаб ёпишқоқ хилт ва ёғли нарсалардир.
[Аъзоларда] туташганлик ва ажрашиш сабаблари
295. Агар [табиатан] иши [тузилиши] ажралиш бўлган ҳар бир [аъзода], туташиш воқе бўлиб қолса.
296. У[нинг сабаби] ўша аъзонинг ножўя эт олиб қолишидирки, сен унда керак бўлмайдиган нарсани кўрасан.
297. [Шаклни] ўзгартирувчи қувватнинг кучлилиги ва сурат берувчи қувватнинг заифлиги ҳам [шунга сабаб бўлади].
298. Кайси бир аъзонинг иши [тузилиши] табиатан тугашиш бўлиб, унда ажралиш [ҳосил] бўлган бўлса.
299. Гарчи у ажрашиш — туташишлик вазъидан ва қурол аъзоларидаги [ажрашиш] касалликлари жумласидан бўлса ҳам.
300. У албатга бўлаклари бир-бирига ўхшаган аъзоларга мансуб бўлган бир бутунликнинг ечилиши [бузилиши] сабабларидандир. Мана унинг сабабларини [қуйидаги] ҳисобда [биласан].
Бирликнинг ечилиш [бузилиш] сабаблари
301. Куйдирадиган қуввати бор хилт ёки ейдиган ё тешадиган [даражадаги] чириш [шундай сабаблардандир].
302. Ёки [аъзони] бузиб юборадиган ё йиртадиган оғирлик ёки ҳаракатланувчи [бўғин]ни бўшаштирадиган ёпишқоқ [хилт] ҳам шундай94.
303. Ё жароҳатлайдиган ва синдириб сочиб юборадиган сакраш ёки синдирадиган, мажағлайдиган тош [ҳам шу хил сабаблардан].
304. Еб тешадиган дори ва кесиб ажратиб юборадиган темир [ҳам шулар жумласидан]..
305. Ел ҳам баъзан чўзиш йўли билан [бирликни] узади, олов ҳам териларга шундай таъсир қилади.
Табиийликдан ташқаридаги нарсалардан учинчиси — юз берадиган белгилар [аразлар]дир95
306. Белгилар [аъзолар] ишларида96 ва баданда пайдо бўладиган ҳолларда [ўзгаришларда] юз беради.
307. [Яна] ахлат, тупук, тер ва сийдик каби [баданда] очиқ кўринадиган нарсаларда [ҳам] бўлади.
308. [Аъзонинг] иши қачон ғайритабиий ҳолатга яқинлашса, унда албатга [қуйидаги] учта иллат бор бўлади:
309. Улар заифлик, ботиллик [бекор бўлиб кетиш] ва ўзгаришдан иборат; ҳар бир иллатнинг [қуйида] изоҳи бор.
310. Ишдаги заифликлар, [1] кўзнинг кўриши заифлашуви; [II] кўзнинг иши бекор бўлиб кўрмайдиган бўлиб қолиши каби.
311. [III] Ўзгаргандаги ишнинг иллати, у ҳам бўлса битта нарсанинг иккита бўлиб кўриниши97.
312. Ишларда ориз бўладиган [бошқа] белгиларни шу каби мисолларга қиёс қил.
Бадан ҳолатидан олинадиган белгиларнинг турлари
313. Баъзи вақгларда [табиатдан ташқари] баданларда пайдо бўладиган ҳолатлардан олинадиган.белгилар [қуйидагича]:
314. Уларнинг баъзисини кўриш ҳисси билан билинади, масалан, сариқ касаллиги [даги сариқлик] ва очиқ аён кўринган шиш каби.
315. Баъзисини қулоқ билан идрок этасан, масалан, истисқо касаллигида [у ёқ бу ёққа ағдарилганда] қориннинг шўлқиллаши каби.
316. Баъзиси борки, уни ҳидлаб кўриб билинади, сасиган яралар каби.
317. Баъзисини мазасидан идрок этасан, масалан, оғзида нордонликни сезган кишига ўхшаш.
318. Баъзиси борки, уни ушлаб куриб биласан, қатгиқлашган саратон* [шиши] каби.
Бадандан ажралиб чиқадиган нарсалар [хилтлар]дан олинадиган белгилар
319. [Бадандан] чиқадиган нарсалардан олинадиган белгиларни ҳам бешта сезги аъзо билан билинади:
320. Қизил ва қора сийдик, қонли ва купикли тупук каби.
321. Уларнинг баъзиси бўшатиш билан чиқади, ел, акса уриш ва ҳиқичоқ каби.
322. Қусуқ баъзан нордон, аччиқ ва буриштирувчи бўлган ҳолда учратилади.
323. Сийдиқда бадбўйлик сезилса, у қовуқда яралар [борлигига] далолат қилади.
324. Тер чиққанда ундан совуқлик, иссиқлик, суюқлик ва ёпишқоқлик сезилиши мумкин.
325. Иллатли кишидаги шу белгилар98 биз учун [муҳим] далиллардир.
326. Уларни мен қисқача айтиб ўтдим. Мана энди уларни батафсил айтаман.
Далилларнинг баёни
327. Далиллар ҳаммаси эслашимга кўра ё [бўлиб ўтган дарддан] хабар.беради, ё ҳозирги [дардни билдиради] ёки [келажакдагисидан] қўрқитади.
328. Бизга ўтган [дардни] эслатадиган нарса [далил] бўлиб ўтган тердан [ҳосил бўлган] намлик кабидир.
329. Бу далилга бизда эҳтиёж йўқ ва унга биз суянмаймиз ҳам.
330. Ҳозир[ги касалликка] далолат этган ва келажакдаги [ҳолга] ҳам далолат этадиган ҳар бир далилга.
331. Қатъий эҳгиёж бўлади ва бизнинг тиббимиз ўшанга суянади.
332. Далилнинг бир хили умумий бўлиб, баъзиси эса айрим-айрим ҳолга хос бўлади.
333. Аммо хос бўладиган далилни мен келажакда, тибнинг амалий қисмини ёзаётган пайтимда зиқр қиламан.
Ҳозирги [ҳолга далолат этадиган] умумий далиллар баёни
334. Ҳар бир умумий далил улуғликка эга бўлган [бошқарувчи] аъзолардаги [юз беришлардан] олинади.
335. Жигар, мия ёки юракка ўхшашлар, чунки булар албатга, тўғри [хабарни] беради. Миянинг ишларидан далил излаш
336. Ақл ўз тасаввури, фикрлашида тўғри ва эслашида ҳам тузук бўлса.
337. Ва бадан ҳаракатлари ва сезгилар ҳам [соғлом бўлса], бошда саломатлик борлигига далолат қилади.
338. Агар буларда [ёмон] аломатлар сезилса, у вақгда мияга касаллик етган бўлади.
Юрак ишларидан далил излаш
339. Юрак ўзининг уришида бир равишда юрса, у [эгаси]нинг аҳволи саломатликда эканлигига далилдир.
340. Агар томир уриши табиий одатидан чиқса, у бирон бузуқлик борлигига далолат этади.
341. Томир уриши [табиий одатга] хилоф бўлиш билан турли дард ва касалликларга далолат этади.
Томир уришининг турлари ва уларнинг биринчиси кенгайишлик миқдори100 ҳақида
342. Унинг турларини санаган чоғида ўнтадир, уларни фақат моҳир кишиларгина ёддан санаб бера олади101.
343. Ўша томир уришларнинг биринчиси [томирларнинг] кенгайиш миқцорида [юз беради], у ё юқори даража ортиқликка ёки мўътадилликка далолат этади.
344. Агар катта [пульснинг учта] тарафи куринса [кутарилса]102, унинг миқдори қувватлилигига далолат беради.
345. Унинг зиддини қувватда кичик пульс [дейилади]. Узун ва калта пульслар ҳам бўлади.;
346. Унинг торайган ва кенгайган ҳамда юқори ва паст деган хиллари ҳам бордир.
Томир уришдаги ҳаракат вақти
347. Тури ҳар хил бўлган ҳаракатнинг замонга нисбат бериладиган жинси [қуйидагича]:
348. Томир уриши тез [ва] кўп бўлгани, у қувват ва ҳароратга далолат этади.
349. Томир уриши суст ва сийрак бўлгани эса совукдик ва заифликка далолат этади.
[Томир уришдаги] ҳаракатсизлик вақти
350. Ҳаракатсизлик вақги миқдорининг жинси мумкин бўладиган [қуйидаги] хилларга бўлинган:
351. Кетма-кет ва тўхтовсиз бўлган ҳаракатсизлик қувватларнинг заифлигига ва ҳароратга далолат қилади.
352. Агар ҳаракатсизлик [юқоридагининг] аксича бўлиниб-бўлиниб турса, у [томирнинг] бўшашганлиги ва [мизожнинг] совуқлигига далолат этади.
[Томйр уришдаги] қувватлар миқдори
353. [Томир уриши] қувватлар микдори жиҳатидан ҳам [иккига бўлинади]: кучли [пульс], унинг [бармоққа] уриши зўр бўлади.
354. [Юқоридагининг] аксича бўлгани, у заиф бўлиб, [бармоққа] уриши паст ва нозик бўлади.
Ҳаракатли томир жисмининг тузилиши
355. Ушлаб кўришда томир жисми қатгиқ бўлса, у [мизожнинг] қуруқлигидан дарак берувчи бўлади.
356. Ундан [иккинчи хили] ҳўл ва ўз жинси орасида мулойим бўлиб, мизожнинг рутубатига далолат қилади.
Ҳаракатли томир жисмининг кайфияти
357. Қон томири жисмининг [иккала] кайфияти ҳам мизожга баб-баравар далолат қйлади.
358. [Жисми] совуқ [томир] бизга [мизожнинг] совуқлигидан далолат беради. Иссиқ [томир] эса бизга зиддининг хабарини беради.
Ҳаракатли томир ўз ичига олган нарсалар.
359. Ҳаракатли томир ўраб турган нарса — хилтлар бўлиб, улар тўғрисида баён — изоҳ бор.
360. Тўла бўлган томир [хилтлар] ошиб-тошиб кетганлиқцан ва бўш бўлгани эса хилтларнинг кам эканлигидан дарак беради.
Ҳаракат ва фатрат [узилиш]лар замони
361. [Томирдаги] ҳаракат ва [ҳаракат] узилишининг турларини сезги очиб беради.
362. Ундан бир хили текис, бир хили ўлчовли бўлиб, у маълум ёшдаги томир уришга хос [мувофиқ] бўлади103.
363. Ҳамда у йилнинг фасллари ва мамлакатларда одатга мувофиқ бўлиб юради.
364. Яна ундан бир хили борки, у бир хил ўлчовли бўлмайди. | Юқорида] мен айтган хилининг аксича [бўлади]104.
Ҳаракатли томир миқдорининг хусусияти
365. Ҳаракатли томирлар пульсда ё иътилоф, ёки ихтилоф билан юради105.
366. Бир равишда борадигани мос келувчи [муъталиф], эгриликда борувчисини эса мос келмайдиган мухталиф [деб аталади].
Томир уришининг сони
367. Томир уришларининг мухталифлиқдаги саноғида қандайдир фарқ бор.
368. Кўп томир уришлардаги хилма-хилликни тақсимланганда шундай икки навъи [ҳосил] бўлади:
369. Хилма-хилликда улар тартибли ва тартибсиз бўлиб, кейингисини киши тўла эгаллай олмаган.
370. Унинг тартиблилиги [мўътадил уришда] айланиб юраверади ва унга бизнинг сўзимизда изоҳ бўлади.
.371. У [бармоқларга] уради-уради-да, кейин уришидан одцин бўлган ҳолига қайтади.
372. [Томир уришнинг] бир хили ўз даврларига боғланиб қолмаган, ундан бир хилини сичқон думчаси деб аталади106.
373. Томир уришнинг хилма-хиллик қисмидан бир уришда бўладигани бор, уни ушлаб курсанг [шундай сезасан].
374. Ва шу хилидан қай бири нисбатланган107 ва баъзиси эса нисбатланмаган бўлади ва бизнинг сўзимиз лақаблангани [номлангани] устидадир.
375. Ундан қай бирларини [ҳаракати] узилган ва қайсиларини узлуксиз, баъзиларини пастга қараган, баъзиларини эса баландга [қараган] деб аталади.
376. Яна бирида икки уриш ва бир хилида [ундан] кўпроқ [уриш бўлади], кейингисини икки болға уриши [митрақони] деб аталади.
377. Ундан қайсиларини қуртсимон, қдйсисини аррасимон ва худди шунга ўхшаш чумолисимон ва тўлқинсимон [деб аталади]108
378. Ундан баъзиси титрашга ўхшаган деб лақабланса, баъзисини сил касалига ўхшаш деб тасвирланади.
379. Шулардан ҳар бир жинсининг ичида икки нав борки, уларнинг ҳар бири бир-бирига зиддир109.
380. Икки зид ўртасида битга мўьтадил [навй] бор, у иккаласида алоҳида ўринни эгаллайди.
381. Аммо [биз санаб ўтган] хилма-хиллик турлари бўлса, улар ортақча, улардаги хилма-хилликда ўртачалик йўқдир.
382. Томир уришни бирон томонга оғганлиги кўрилгунча мўътадил деб билинади110.
383. Ўз вазифасидан [яъни мўьтадиллиқдан] чиққан ҳар бир томир уришни эгасининг мижозига қараб қиёс қилинади.
Ёш, фасл, мамлакат, мизож, ташқи кўриниш [ориқ-семизлик], эркак ва аёллардаги томир уришлари ҳақида
384. Турли ёшлар, йил фасллари ва мамлакатларга [қараб] томир уриши хилларини билиб ол.
385. Ҳамда кишилар мизожи, ташқи кўриниши ва эркак-аёлларга қараб [ўзгаришини] ҳам.
386. Иссиқ [мизожда] томир уриши тез ва катталикка мойил [яъни катта] бўлади, худци шунингдек, йигитларда ва эркакларда ҳам.
387. Жанубий мамлакатлар, ориқ кишилар, ҳомиладор хотин ва ёз [фаслида] ҳам [шундай].
388. Совуқца [томир уриши] кичик ва суст [бўлади], қариларда қиш [фаслида] ҳам шундай.
389. Аёллар, пўк семиз [одамлар] ва шимолий мамлакатларда яшовчиларда ҳам шундай.
390. Ҳар бир қуруқ [мизожда]111 томир уриши енгил [бўлади.
391. Ҳар бир мўьтадил мизож[ли киши]нинг томир уриши етук баҳордаги томир уришига ўхшайди112.]
392. Иқлимларнингтўртинчиси[даги мамлакатлар] ҳам ўша [мўьтадил] мизожга тобедир.
393. Гўдак боланинг томир уриши тез ва “ҳўл” бўлиб, ўрта ёшли кишиники эса суст ва қаттиқдир.
394. [Кўп] хилтли ҳар бир баданнинг томир уриши ҳаддан зиёд тўлган бўлади.
395. Хилтдан бўшаган ҳар бир бадандаги томир уриши ҳам қатгиқ бўшаган бўлади.
Тупук воситали далил топиш
396. Кўкрак ва ўпка нафас олиш қуролларидир, агар шулар иккиси соғлом бўлса, ҳаёт сақланишда [бўлади].
397. Агар улар ўз мўътадил ишларидан четга бурилса, унда ўша юракнинг ўти яллиғланишда бўлади.
398. Қачонки кўкракда бирор касаллик ориз бўладиган бўлса, унга тупук (балғам) далилдир, чунки у белги бўлади.
399. Агар [шу касалликнинг бошида] тупук йўқолса, у [ҳол касалликнинг] бошланишидир,. чунки унда [касалликнинг] етилганлиги аён бўлмаган бўлади. 400. Агар [тупук] озгина суюқ бўлса, унинг етилиши заиф эканлигига далил бўлади.
401. Бордию, у мўътадил бўлса, сенга [касалликдаги] ўртача кўтарилишдан дарак берган бўлади.
402. Агар у кўп ва қуюқ бўлса, албатга [касалликнинг] тугагани тўғрисида айтган бўлади.
403. Тупукнинг суюқ бўлиши, дардга қандайдир суюқ бир хилт аралашганлик далилларидан биридир.
404. Ҳамда унинг [суюқ бўлиши] дарднинг тез қуришига, унинг қуюқ бўлиши эса [юқоридагининг] аксига [далилдир]113.
405. Тупукнинг қора рангда бўлиши хилтларда қаттиқ куйиш бўлганига далолат қилади.
406. Тупукларнинг яшил ранглиги эса сафронинг гандано тусли хилига далолат қилади.
407. Ҳар бир сариқлиги равшан тиниқ [тупук] сафронинг тухум сариғи тусли навига далолат қилади.
408. Тупукнинг оқи балғам [борлигига] далилдир, унинг қизили [эса].қон [борлигига] далилдир.
409. Кимнингки тупуги сассиқ бўлса, у[нинг ўпкасида] чириш-сасиш борлигидан хабар беради.
410. Сассиқ бўлмаган ҳар бир тупук кўкракда, ўпкада сасиш йўқлигини кўрсатади.
411. Агар [тупукнинг] шакли тўгарак бўлганини кўрсанг ва шу дард туфайли иситма ҳам бўлса.
412. Шу белгилар билан у кишининг барсом^ дардига дучор бўлганига ҳукм қил.
413. Агар бетоб [бадани] қизимаса, унга сўлиш [касаллиги] келган бўлади.
414. Тупук [дарднинг] тоза етилганига далолат этса, у йўталсиз келади.
415. Ҳамда у ўзи оқ, қуюқ, бир-бирига ёпишган да аввал келганда ҳидсиз бўлади.
Жигарнинг ишларидан далил олиш
416. Хилтларнинг пайдо бўладиган ери жигардадир. Хилт ундан баданга тарқалади.
417. У [жигар] сабабли пайдо бўладиган ҳар бир аъзода ўша аъзога хос бўладиган ишлар жигар туфайли вужудга келади.
418. Ундаги [жигардаги] буғдан [табиий] руҳ вужудга келади ва у [руҳ]нинг боқи қолишидан жисм соғлом [бўлади].
419. Агар хилт соғлом бўлса, бадан соғлом бўлади ва қачон жигар соғлом бўлса, хилтнинг соғлом бўлганлиги чиқади116.
420. Сув унга [жигарга] ғизони олиб боради ва у ғолиб бўлган барча хилтлар билан [аралашади].
421. Чиқариш вақгида жигар сувни [хилтлардан] кўрсатади [яъни ажратади], чунки у [сув] хилтлар билан аралашувчидир117.
422. Сув [шундай] нарсаки, у рангларни ўзига олади ва унга солган ҳар бир нарсангни очиб беради.
423. Мен айтаётганларимнинг ҳаммасидан [натижа] равшан бўлди ва унинг ростлигига ақллар гувоҳлик бердики.
424. Сийдикда беморга етган дард ҳақида албатта дарак берадиган далил бор экан.
Сийдикиинг хиллари ва аввало ранги ҳақида
425. [Сийдикнинг] оқ ранглиси ичимлик в а . овқатнинг кўп бўлганлиги аломатларидандир.
426. Ёки сассиқ меъда, балғам ғалаба қилгани, совуқ [ошганлик], қовуқ бўшашганлик118 ёки жигарда тўсиқлик [борлигининг аломатларидандир].
427. Сийдик агар сариқ бўлиб келса, ўтда бирор нарса [борлигига] далолат қилади.
428. 'Агар у [сийдик] олов рангида бўлса, [билки] сариқ ўт кўпайишда экан.
429. Ранги тиниқ ва қизилдан берироқ [бўлган сийдикда] сариқ ўт кўпроқдир.
430. Ранглардан қип-қизили, агар у [қизиллик] заъфарон истеъмол қилишдан келмаган бўлса.
431. Иситма119 ҳам, қуланж ҳам булмаса, у ҳол [сийдикка] қон аралашганидан [дарак беради].
432. [Сийдик] хираликдан кейин қора [бўлиб] келса, у шиддатли совуқликдан далолат қилади.
433. Агар қаттиқ қизилликдан кейин [қорайиб келса], хилтнинг куйганидан далолат беради120.
434. Сийдикнинг ранги билан касалликка ҳукм чиқар, башарти у ранг рангли овқат [таъсиридан] бўлмаган бўлса.
435. Сабзавотлар, хиёршанбар ва муррийга ўхшаш унга ранг киргизадиган нарсалар каби.
[Сийдикнинг] қуюқ-суюқлиги ҳақида
436. Сийдикларнинг суюқлиги [овқатнинг] хазми камлигига далолат қилади.
437. Баъзан сийдик бўкиб қолиш кетидан, жигардаги бирор тўсиқдан ёки шишдан ҳам суйилиб қолади.
438. Сийдикнинг қуюқпиги ҳазм қилишниш' белгисидир ёки баданда балғамнинг кўплигидан далилдир.
[Сийдикдаги] чўкма ҳақида
439. Агар чўкма оқ кўринса, касалликларнинг саломатлигига [тўла. етилганлигига] далолат қилади.
440. Агар унинг ранги сарғайган ҳолда кўринса, у албатта ўтда ўткирлик борлигидан бўлади.
441. У агар андам каби қизил бўлиб кўринса, у қон касалликларининг яхши етилмагани учундир.
442. Агар бу аҳвол чўзилиб кетса ва [шиша тагида] кўтарилиб турса, у албатта жигарда шиш борлигига [нишонадир].
443. Агар у қип-қизилликдан кейин қора бўлиб кўринса, хусусан қувват тушгандан кейин [шундай бўлса].
444. Ва [чўкма шишанинг юқорисида] кўтарилишда бўлгандан кейин чўкадиган бўлса, жон албатта ўмровга — ҳалқумга етган бўлади.
445. [У вақеда] дам урувчини чақиришдан фойда йўқ, [хилтларнинг] қатгиқ куйишидан келадиган ўлим [кутилади].
446. Агар [чўкма] хиралиқцан кейин қорайиб кўринса ва [бетоб] ўткир касал бўлмаган бўлса.
447. Хусусан у хирадикка яхши белги биргалашиб келса.
448. Дарднинг асли савдодан келиб чиққан бўлса, касалликнинг тугаганига далолат қилади.
Чўкманинг жойн ҳақида
449. Агар чўкма шиша устида чўкмасдан булутдек бўлиб кўринса, [касалликнинг] ҳали етилмаганлигига далолат қилади.
450. Лекйн унда бир оз етилганлик бўлса ҳам унинг хилтини қўзғатиб юқорига кўтарадиган ел [чўкишга] қўймайди.
451. Агар ўша булутсимон чўкма ўртада кўчиб юрган бўлса, билгинки унинг ели оз экан.
452. Агар у [чўкма] сариқликдан кейин оқарса, силлиқ ва ёпишқоқ бўлиб.
453. Пастга томон тушса ҳамда қалқиб турса, унда етилганлик мукаммал [бўлган] деб бил!
Чўкманинг тузилиши [қивоми] баёнида
454. Агар чўкма парчаланиб кўринса, табиатларда заифлик борлигига далолат қилади.
455. Ёки унда толқонга ўхшашлик бўлса, у томирларда [пўст] ажралиш борлигига далолат қилади.
456. Ёки у [чўкма] кепакка ўхшаш [ва] сассиқ бўлса, қовуқда яралар борлигини кўрсатади.
457. Ёки у япроқ-япроқ бўлиб турса, [аъзоларда] қирқилиш ва йиртилиш борлигини билдйради.
458. Агар шишада йиринг кўринса, ёрилган122 йирингли шиш [дубайла123]га далолат қилади.
459. Агар [чўкма] узоқ вақтгача сасиган қон аралашиб чиқса, у балғамли шиш124 [борлигига , далилдир].
460. У агар манийга ўхшаб пастга чукса, хом ва қуюқ, етилмаган балғам сабабидан бўлади.
461. Агар ундан қум ажралиб чиқса, билки, у албатта майда тош туфайли [ҳосил] бўлгандир.
Сийдикнинг ҳиди ҳақида
462. Сийдик ўз ҳидини йуқотса, етилишнинг йўқолганидан ёки етилмаган овқат ҳазмидан бўлади.
463. Чириб бузилиш юқори даражада бўлса, шу вақгда [сийдик] ҳам бадбуйликда юқори даражага чиқади.
464. Агар сассиқлик жуда бошқачароқ бўлса, билки касаллик қовуқдадир.
465. Мен сййдик [ҳақида] содда ҳолларни айтиб ўтдим. Энди шу сўзимдан унинг мураккаб ҳолларини ўзинг [қиёс қил]125.
Ахлат [нажас]дан далил излаш ва биринчи навбатда унннг миқдори ҳақида
466. Ахлат баъзан меъда ва баъзида ичак ва жигар [аҳволига] далолат қилади.
467. Ахлат оз бўлса, у ғизонинг аъзоларга кўп ўтгани сабабидандир.
468. Ёки бўлмаса чиқариш [қуввати] оз-у, тортиш [қуввати] бирор иллат сабабли кўп [эканига далилдир].
469. [Шу ҳолда] у бетобнинг бадани ёмон чиқиндилар билан тўла эканидан дарак беради.
470. Агар ахлат кўпайиб кўринса, бетобнинг жисмида ғизо билан ўсиш [уни ўзлаштириш] йўқлигига [далил].
471. Ёки бўлмаса тортиш [қуввати]да камлик ва чиқариш [қуввати]да бир иллат туфайли кўплик борлигини [кўрсатади].
472. Агар у оқ бўлиб кўринса, ўт йўлида бирор тўсиқ ёки шиш борлигига [далилдир].
473. Сариқ касаллиги ва сийдикнинг сариқлиги ўша жинсга ҳиссий гувоҳдир.
474. Ёки шундай бўлмаса, жисм балғамдан ёки совуқ мизождан жуда бузуқ [эканига далилдир].
475. Агар у [ахлат] қизил ёки олов [рангида] бўлиб кўринса, сафронинг юқори даражадалигига далолат қилади.
476. Ёки у гандано ва зангори рангли бўлса, ёмонликка ва давом этаётган касалликка далолат қилади.
477. Агар у қора бўлиб кўринса, [бетобнинг] жисмида қаттиқ ва давомли совуқлик борлигини [билдиради].
478. Агар [қора ахлат] ўткир бир касаллик туфайли бўлган бўлса, яқин фурсатда воқе бўладиган ўлимга далолат этади.
479. Агар [ахлатда] бир неча кун қатгиқлик бўлса, тортиб ўзлаштирувчи қувватлар[нинг кучлигига] далолат этади. .
480. Ёки алангаланувчи ҳароратдан, ё [ични] боғловчи ғизодан далолат беради. [Яъни унда ҳарорат ёки тўхталиб қолган овқат борлигига . далилдир].
481. Агар у [ахлат] суюқ, рутубатли бўлиб куринса, жисмда тортиш кўп бўлмаган [деган гапдир].
482. Ёки ҳоли ёмон булган бадандаги совукдик ёки ични сурувчи ғизо туфайяи воқе бўлгандир.
483. Агар у [ахлат] кеч келадиган булса, таомнинг ичаклардаги ҳазми қийин бўлаётгани [маълум бўлади].
484. Ёки чиқариш [қуввати] камлигидан, ёки [ҳазм аъзоларша] совуқ [ғалаба қилганидан], ёки тўсилиб қолиш сабабли ушлаб қолган ичаклар туфайли [бўлгандир].
485. Агар [ахлат] тез-тез келадиган бўлса, ғизонинг иши қолиш эмас, [балки] тойдириб ✓ тушириш [яъни унда тойдирувчи балғам] бўлган бўлади.
486. Ёки кўп миқдорда итарилиб чиққан хилтлардаги рутубатлардан [бўлган бўлади].
487. Мосариқо126 [томири] тортувчан бўлмаган ёки ичақда нимадир ориз бўлган [бўлади].
488. Яра ёки ҳазм қилишнйнг ёмон бўлиши, ёхуд бошқа касаллик хилларидан биронтаси [ориз бўлган бўлади].
489. Агар [ахлат] овоз билан чиқса, кўп ел борлигага далолат қилади.
490. Агар у йиринг аралаш чиқса, пўконда шишлар борлигага далолат қилади.
491. Агар [уни] чиқариш олдида қон кўринса [ичакда], яра ва шилинишлар борлигига далолат этади.
492. Агар [ахлат] ортиқ даражада бадбўй бўлса, чириб сасишнинг юқори даражада эканига далолат этади.
493. Агар [ахлатнинг] устида ёғдек [нарса] бўлса, бадандаги ёғнинг эриганига далолат этади.
494. Агар унинг ҳиди ачимсиқ бўлса, унга нордон балғам қўшилган бўлади.