Уржуза 4

Ibn Sino, Ergashaka 2025-04-27 07:43

Тер билан [касалликка далил излаш]


495. Рутубатли касалликларда тернинг кўп бўлиши, [дарднинг] белгиларидан — юз беришларидан биридир.

496. У табиатлар қувватли эканидан хабар беради. Аммо тўхтаб-тўхтаб чиқадиган тер бундай эмас127.

497. Бетобнинг қуввати тушкунликда бўлган ҳолда ортиқча даражада кўп терлаш.

498. Табиатнинг [дарднинг оғирлигидан толиққанидан ҳосил бўлади] ва у табиатнинг тез фурсатда ўлиши[га далолат қилади].

499. Касалликларда бўладиган озгина тер бадандаги тешикларда тўсилиб қолиш борлигига далолат қилади.

500. Хилтнинг қуюқлиги, чиқариш [қуввати]- нинг заифлиги, етилишнинг озлиги ва таъбнинг мулойимлиги ҳам шунга далолат қилади128.

Тернинг кайфияти ҳақида

501. Агар тер оқарган бўлиб кўринса, касалликларда балғам [борлиги]га далолат қилади.

502. У сариқ бўлиб кўринса — сафро, қора бўлиб кўринса савдо [борлигини билдиради].

503. Агар у қизил бўлиб кўринса, демак у қондандир. Худди шунга ўхшаш [тер] ўз мазаси билан ҳам бизга [хилтлар тўғрисида] далолат беради129.

504. Латиф [суюқ] тер хилтдаги латифликдан, унинг қуюғи эса қуюқлигидан [нишонадир].

505. Агар тер баданнинг ҳаммасига умумий бўлса, у яхши, агар унинг бир ерига хос бўлса, у ёмондир.

506. Агар тер ўз вақгида, [яъни иситманинг] даврида ва буҳрон [кунига]130 биргалашиб келса.

507. У [тер] яхши мақталаниладиган далилдир, унинг тескарисига бўлса131, яхшилиги узоқдир.

Огоҳлантирувчи умумий далиллар баёни

508. Огоҳлантирувчи [белгилар иккига] бўлинади: 1. Соғлом кишида воқе бўладиган бирон касаллик билан унинг қаттиқ озор чекишидан [дарак берувчи].

509. 2. Бетобнинг бетоблигида иши нимага бориб тақалишидан хабар берувчи.

510. Касалликлардан хабар берадигани — юз берадиган аломат [араз]лар билан далолат этади:

511. Ҳамма аъзоларда ва мияда [хилтнинг] тўлганлиги ёки [унинг камлиги] ва бўшаганлигага.

512. Тўлганликнинг хабарини берувчи нарсалар дам олиб ётиш ва овқатнинг кўп бўлишидир.

513. Ҳаммом ва риёзатнинг кам бўлиши ҳам тўлиб қолиш касалликларини вужудга келтиради.

514. Бу нарсаларнинг зидци132 бизга [хилтларнинг] камлиги касаллигидан хабар беради.

Тўлиш ҳақида ва биринчидан қувватларга нисбатан тўлишни апиқлаш ҳақида

515. Тўлиғи нафсоний қувватларга нисбатан жинсда бўлинади:

516. Агар у ўзгарувчи [қувват]га қиёс қилинса, овқатга иштаҳа яхши бўлмайди.

517. Ва сийдикда аниқ етилиш бўлмайди, шу вақгда ахлат ҳам юмшоқ [бўлади].

518. Ёки ҳаракатлангирувчи [қувват]га қиёсли бўлса, [кишига] ҳаракат қийин бўлаётганини кўрасан.

519. Ёки томирни ҳаракатлантирувчи қувватга қиёсан [қарасанг], томирнинг ҳар бир уришини бўшашган кўрасан.

520. Бақувват нафслар ҳимусдан кўтаролмайдиган юкни кўтарган бўлади.

521. Ўша беқувват нафс ҳимусни кўтаришдан танг бўлган [кўтаролмаган] ва [гарчи уни кўтариб турган аъзоларнинг] коваги — ораси тўлган бўлмаса ҳам.

[Аъзо] ковакларига нисбатая тўлиш баёни

522. Ундан бошқаси [тўлишникг иккинчи хили] [аъзонинг] ковакларига қараб бўлади, чунки уларни [аъзо ковакларини] тўлатаётган нарса қуриб-қотиб қолгандир134.

523. [Тўлишнинг] шу жинси тоза қондан ёки сафроли ё балғамли қондан тўлган бўлади.

524. Бунда кўпинча қувватлар кучли бўлиб, уларни ҳимус оғирлаштирмайди.

Қон ғалабасининг аломатлари баёни (қон босими кўтарилиши)

525. Хилтлардан бири бўлган қон агар ғалаба қилса, уйқу ва бош оғриғи юқори даражада бўлади.

526. Томирлар йўғонлашади ва қизариш [пайдо бўлади] ва кўпинча фикрлар — тафаккур қуввати четга чиқади.

527. Бош оғирлашади, ҳислар заифлашади, ланжлик ва қўл тегизилганда ҳарорат [сезилади].

528. Курак суяклари оғирлашади, эснаш бўлади ва кўпинча оёқ-қўллар оғирлашади.

529. Бурундан қон кетади, киши керишади ва ич бир оз бўшашади.

530. Маишатда фаровонликка [интилиш], шодлик тушлар ва у тушларда кўп ранглар кўриш ва хушчақчақлик бўлади.

531. Қон олдириладиган ер қичийди, одатдан ташқари [равишда] кўз қизаради.

532. Баданда чипқон ёки тошмалар пайдо бўлади ёҳуд уйқуда бирор ширин нарсани еяётгандек бўлади.

533. Ёки олдин ширин нарсани емаган бўлса ҳам оғизда ширинлик мазаси сезилади. .

534. Ё баҳор [фаслида] ёки ёшликнинг аввалги ажойиб [даврида] араз — юз берадиган аломатлар [пайдо] бўлади.

535. [Юқоридагиларнийг ҳаммаси] дардларнинг қон мизожли эканлигидан бизга далолат беради.

[Китобнинг] амалий [қисмини] бошлаш олдида сен уларни албатга кўрасан. Сафро ғалабасининг белгилари баёнида

536. Агар сариқ [сафро] ғалаба қилган бўлса, [бадан] терисининг ранги сарғайишда кўрасан.

537. Оғиэда аччиқлик сезилиши билан таомга иштаҳа ҳам заиф бўлади.

538. Меъда ачишади135 ва сафро қусилади ва шу сабабли ич суради.

539. Уйқу қочади136, кўзлар ич-ичига кириб кетади. Оғиз билан тил қурийди.

540. Ва шунинг орасида сийдик сарғаяди, ҳушдан кетиш137 юз беради ва тери ҳурпаяди.

541. [Унда] ғамгинлик ва овқат емаса ҳам ташналик ва уйқу [вақтида] оловлар кўриш [содир бўлади].

542. Томир уриш суст бўлади, бадан қизийди; иссиқ сув билан чўмилишнинг кўп бўлиши [бунга сабаб].

543. Жанубий шаҳарда ва йигитликда қийнчйликларнинг унга кетма-кет келиб туриши ҳам.

544. Ўткир мазали [емишлар]дан емакни давом этгириш ҳам хусусан ёзда [бунга сабаб бўлади]

. Савдо ғалаба [қилиши]нииг белгилари баёнида

545. Агар қораўт [савдо] жисмга ғалаба қилса, унинг сабабидан жисмнинг туси албатта хираланган бўлади.

546. Ўйчанлик [туғилади], овқатга иштаҳа кўпаяди ва оғиз таъмида нордонлик сезилади.

547. Табиатнинг ланжлиги билан бирга жаҳлдорлик бўлади ва томир уриши сустлигида қаттиқ бўлади.

548. Меъданинг қабзияти, [терида] қорадоғлар ва чидамсизлик пайдо бўлади, безовталик бўлмай туриб уйқусизлик [юз беради].

549. Сийдик оқ суюқ ва етилмаган, шунга ўхшаш ахлат ҳам етилмаган бўлади.

550. Қуруқ ғизо, ташвиш, аҳён-аҳёнда бўладиган сабрсизлик ва қайғу[лар ҳам унга сабаб бўлади].

551. Ва уйқусида ҳалокатли жойлар ва уни , қўрқитадиган нарсаларни кўради.

552. Ўрта ёшлик, куз фасли, шимолий мамлакат ва ориқлик ҳам савдо ғалаба [қилишининг сабабларидандир].

Балғам ғалаба қилганлик белгиларииинг баёни

553. Бадандаги хилтларга балғам ғалаба қилса, бош оғирлашади ва уйқу кўпаяди.

554. Дангасалик, ипггаҳа камлиги ва қувватлар [оғирлашиб уларга] нисбатан тўлиқлик бўлади.

555. Юриш суст, калтафаҳмлик ва одатдан ташқари бўшашганлик пайдо бўлади.

556. Сўлак оқади, тоз салқийди138 ва ранги хунук бўлиб оқаради.

557. Томир уриш дағал бўлиб, суст [уради], сийдик қуюқ, ҳали етилмаган [бўлади].

558. [Балғам ғалаба қилган киши] ташна бўлмайди, агар ташна бўлиб қолса, [унда] шўр балғам борлиги ёки балғам сасиганлиги маълум бўлади.

559. Ҳўл ва совуқ мизожли ғизо, қарилик ёши ва қиш вақглари139.

560. Риёзат билан шуғулланмаслик, ҳаммомга тушмаслик ва кўпинча овқат [ейишда] ортиқча қилиб юбориш [балғамни қузғотади].

561. Анҳорлар [кўплиги] сабабли шаҳар намли бўлиши ва уйқусида денгизларни кўриш.

562. Уйқусида босинқирашдан зорланади, ҳазм қилиш [қуввати] кайлусни140 яхшилолмайди.

563. .Бетобликларда бўладиган зарурий доимий аломатларни.

564. Соғлом кишиларга ёпишган ҳолда кўрсанг, уларни зоил қилишга қаттиқ кириш.

Бетобликда бўладиган огоҳлантирувчи белгилар баёни

565. Белгиларнинг бир хили ўлим билан қўрқитади, бошқаси сиҳат-саломатлик билан севинтиради.

566. Биз.ўша белгиларни [ўз] сифат[и] билан таърифлаб берамиз, чунки у далиллар билиш-танишишнинг муқаддимасидир.

567. Уларни билиш билан табиб кишининг ҳалок бўлишини кўра олади-да, уни даволашдан [ўзини] ушлайди, тортади.

568. Ўшаларни билиш туфайли бетоб кишининг саломат қолишини ҳам табиб кўради ва шу билан [уни] севинтиради ва [соғайишини] очиқ айтади.

569. Ўша белгиларнинг биринчиси вақтлар ва у вақтлар ичида кўриладиган офатларни билишдир.

570. Ҳамда дарднинг узун, қисқа, оғир ва енгилини билиш.

571. Буҳронларнинг пайдо бўлишига караб [касалликларнинг] вақги ҳақида ҳукм чиқарилади.

Бетоблик даврларини билиш баёни141

572. Ҳар бир бетобликнинг турли даврларй бор, уларда ўлиш ёки яшаш мумкин. ,

573. У даврлар касалликнинг бошланиши, кўтарилиши ва тугашидан иборат. Шу [даврларнинг] ҳаммасида ўлиш ҳам, [соғайиш ҳам] бўлиши мумкин.

574. Тўртинчиси ҳам борки, уни пасайиш вақги деб аталади, бу вақгда хатоликлардан бўлак сабабдан ўлиш бўлмайди.

575. Бошланиш [даври аъзо] ишларига зарар етиши ва у ишларнинг бошқа ишларга нисбатан заиф бўлиб қолишидан иборат.

576. Сен тупук, ахлат ва сийдиклардаги чўкмаларда етилганликни кўргунингча [шу давр давом этади].

577. Кейин сен иситманинг навбатларида ва унинг таъсирларида кўтарилишни кўрасан.

578. Шу ҳолатдан кейин тугаш [даври бошланади], қачонки сен етилишни тўла — мукаммал ҳолда кўрсанг.

579. [Шу ҳолатда] касалликларнинг тутиш навбати кўпаймайди, балки юз беришлари миқдорда бир текис бўлади.

580. Ва касаллик камайишга бошлайди ва у давр кўпинча буҳрон билан тугайди. 581. Агар сен шу белгини кўрсанг, беморни саломат [қолгани] билан севинтир.

582. Чунки ўлиш [дарднинг] тушиш-пасайиш [даврида] юз бермайди, мабодо бемор устида бирор хатога йўл қўйилган бўлмаса.

583. Ёки ҳаводаги вабога ва ташқаридан келадиган ҳар хил офатларга142 дуч келиш бўлмаса.

584. [Дарднинг] бошланиш чегарасини [даврини] билмоғимиз овқатнинг енгил бўлмоғи учун фойда беради.

585. Сен [дарднинг] кўтарилиш [даврида ғизони] ўртача енгиллаштир, чунки у албатта бахт ва ёрдамдир.

586. Качон у дард охирги [даврига] етса, [овқатни] енгиллатишни ниҳоятига етказишни кўзла!

Касалликларнинг узун ёки қисқалигини билишнинг баёни

587. Ҳар бир касаллик [муайян] муддатда тугайди, унинг бир хили қисқа муддатли бўлиб ўткир [касаллик] деб аталади.

588. У озгина вақгда [кишини] ўлдиради ёки яхши буҳрон билан тугайди.

589. Унинг етилиши ҳам, вақтлари ҳам тез ва ўзи оғир ўтади, ҳоли хатарли [ва] серофатлидир.

590. Уни сен бошланиш [даврининг] қисқалигидан биласан-да, овқат тадбирига киришасан

. 591. [Овқат] кўп бўлиб, бетобнинг қувватларига оғирлик қиладиган ҳам, оз бўлиб ғизоланишни йўқотувчи ҳам бўлмаслиги керак.

592. [Шундай бўлмаганда] унинг бошланишида қувват тушиб кетади ва охирига етмасданоқ бўшашиб қолади.

593. Балки ғизонинг микдори пухта белгиланиб, сафардаги кишининг овқатидек ўлчаб қўйилган [бўлсин].

594. Агар белгиларнинг оғирлиги, сифатлар143 ва оғриқларнинг хатарлилигини кўрсанг;

595. Ва қувват тушкунлик томон ўзгарган, ақл эса камайиш ва чалкашлиқда бўлса.

596. Ҳамда [касалнинг] қувватлари дардни кўтара олмаса у кишини дард охирига бормасдан бурун ўлишини кут.

597. Бу аҳвол белгиларнинг ёмонлигидан ва касалликларнинг савдовийлигидан билинади.

598. [Касалликнинг иккинчи хили] узоқ давом этади, уни бошидан узоқ вақтни кечирувчи деб аталади. У бетоблик баданга тезлик билан келмайди.

599. Лекин у тинкани қуритиш, силга йўлиқгириш, қон кетказиш ва ориқпатиш билан ўпдиради.

600. Ёки у киши узоқ вақгдан кейин шифо топади ва касаллик етилиш ва [хилтларнинг] тарқалиши билан тугайди.

601. Сен уни юз беришларининг енгиллиги ва дардларнинг [табиати] совуқлигидан биласан.

602. Сен у кишини озгина таом билан ғизолантирма, у вақгда касалнинг [қувватлари] тушиб кетади.

603. Мана шу икки [хил касалликнинг] орасида ўртача бир дард ҳам бор, унинг вақтлари қисқа ҳам, узун ҳам бўлмаган.

604. [Шундай дардли кишига] ғизони енгиллатишда ўртача йўл тут, уни кучайтириб ҳам, жуда кучсизлатиб ҳам юборма.

Буҳронни билишнинг баёни

605. Билгинки, буҳрон деб бир онда, тезлик билан ўзгаришга айтилади.

606. [Бу] ўзгариш оғир аломатлар ва бетоблик вақтда нафнинг [дард билан] қаттиқ курашувидан вужудга келади.

607. У (иммунитет кучли ё кучсизлиги) озгина вақг ичида кишини ё ўлиш ёки ҳаёт томонга олиб келади.

608. Қувватлар билан унинг дарди ўртасида [жанг майдонидаги] кураш каби олишув кетади.

609. Агар қувват ғолиб чиқса, буҳрон яхши бўлиб, ҳаёт ва омонлик [бўлади].

610. Ёки агар дард ғалаба қилса, у вақгда кишига ҳалокат ва ўлим тушади.

[Буҳрондаги] хилма-хиллик турлари баёни

611. Касалликда юз берадиган хилма-хилликнинг турлари олтита

144: буларда иш [касалнинг аҳволи] енгиллашади ёки яхшиланади.

612. Озгина вақтда жисм яхшилик ва ҳаёт [соғайиш] томонга қараб ўзгаради.

613. Шунда олдиндан хурсанд қиладиган [аломатлар] кўринади; бу тузук [ва] яхши буҳрондир.

614. [Буҳроннинг] бошқа хили борки, унда [аҳвол] тез ўзгариб [кишини] ўлимга ва ёмон ҳалокатга олиб боради,

615. Ўшанда табибга йўл танг бўлиб қолади; у ҳалок қилувчи ёмон буҳрондир.

616. Учинчи [хилида аҳвол] суст ўзгаради ва [беморни] соғлом ва тузатадиган ҳолга олиб боради.

617. У буҳрон эмас, балки оз-оздан келадиган тарқалишдир.

618. Тўртинчисида ҳам ўзгариш суст бўлади, у бетобни ёмон эшикка киритиб қўяди.

619. У тарқалиш эмас, балки тинка қуришдир, у беморнинг қувватларини бўшаштиради.

620. Бешинчиси ўртача ўзгаришдан иборат; у [бетобни] ўлимга ва ёмон ўтишга [тасодуфга] олиб боради.

621. Ва олтинчиси [беморни] ўртача вақгда ҳаёт томонга олиб боради.

622. Мана шу иккаласи мураккаб буҳрон деб аталади ва улар бир-бирига зидцир145.

623. Буҳроннинг яхшиси [касалликнинг] охирида, қувватлар ортиқ ва етилиш тўлиқ бўлган вақгда юз беради.

624. Унинг зидди [касаллик] кўтарилишда бўлганда юз беради ва у буҳрон яхши эмасдир.

Буҳрон ҳақида билиниши лозим бўлган нарсалар баёни

625. Буҳрон билан бирга сен учта нарсани билишинг лозим:

626. Огоҳпантирувчи [белгиларни], [буҳрон] кунларини ва далил бўладиган аломатларни.

627. [Булар] ҳар бир дарднинг буҳрони тугаганда у қайси нави билан тугашини бизга билдиради.

Буҳрон билан олдиндан огоҳлангириб қуювчи белгилар баёни

628. Ҳар бир буҳроннинг келишидан хабар берадиган кучли белгилар борки, уни қуйида баён қиламиз.

629. У, масалан, ақлда мушаввашлик ва сезишда чалкашлик бўлиши, қулоқ ёки бошда оғриқ пайдо бўлиши;

630. Оқадиган кўз ёшларининг кўп бўлиши, безовталик ва уйқунинг кам бўлиши; 631. Ҳаракатларда изтироб, уйқу ўчиши, кўкракда ёки бўйинда оғриқ [пайдо бўлиши].

632. Кўзда [бежо] ҳаракат ва қизариш бўлган ҳолда сув тўлқинида [қолгандек уйқудан] чўчиб уйғониш.

633. Тишларни ғижирлатиб тақиллатиш, буруннинг эса қатгиқ қичиши.

634. Лабларда баъзан тортишиш ва баъзан уларни сўриш.

635. Тез-тез нафас [олиш], совуқ ҳавони тортиб жалб қилиш ва бетоқатланиш;

636. Томир уришининг узлуксиз бўлиши билан бирга тезлашиши, [томоғида] ғарғара билан йўтал келиши

637. Ҳамиша юрак ўйнаши, ўзидан кетиш, [қўрққан кишидек] тушагидан ирғиб туриб юриб кетиш.

638. Қизилўнгач билан томоғнинг оғриши ва [оғриқ] давом этса ортиқча кўнгил айниш билан ғамгинлик бўлиши.

639. Ён ва қовурғаларда санчиқ [бўлиши], алам ва оғриқларнинг қаттиқланиши.

640. Меъдада кетма-кет оғриқ [бўлади], бетоб қора талоғи ёки жигаридан нолийди.

641. Қорин ёки қовда, худци шунга ўхшаш буйраклар ва қовукда оғриқ бўлиши.

642. Орқада, закарда ёки бачадонда пайдо ' бўладиган кучли оғриқлар.

643. Ҳамма бўғинларда ёки баьзисида ташқаридан ёки ич томондан оғриқ [бўлиши].

644. Мана шу [айтилганлар]ни яхши буҳрон кунида зўраяётганини кўрадиган бўлсанг, [билгинки] у яхшидир.

645. Хусусан, агар етилишлик аён бўлган бўлса, борди-ю, шундай бўлмаса, у вақгда сен бу хабарни зидцида 146 кўрасан.

Буҳрон кунларининг баёни

646. Касалликларга ойнинг таъсири бор дейилган хабар агар тўғри бўлса, буҳроннинг сабаби [ҳам ўшадир]147.

647. Чунки ой тез ҳаракат қилувчи нарсадир, у озгина фурсатда ўз фалакини босиб ўтади.

648. [Таъсири] баъзан кучли ва баъзан кучсиз бўлади, уни илми нужумда билинади.

649. [Ой]нинг таъсири суудида ҳам, нуҳусида ҳам сезилмайди.

650. Токи унинг шакли узига қуёш нури тушиб турган чоғда ҳисга зоҳир бўлгунча.

651. Ойнинг тўртдан бири тўрт кунда ва ярмиси эса ҳафтада нур беради148.

652. Дард қатъиян [ориз] бўлмайди, [қачонки] ойдаги сууд ўрни табиатан заиф бўлса.

653. Агар ой суудда149 узоқ турса, бетоб яшайди ва умри узаяди.

654. Агар у нуҳусда узоқ туриб қолса, бетоб ўлади, умри узилади ва тугайди.

655. Агар буҳрон бир гал тўртлик кунда ва бир гал еттилик кунда келса.

656. Мана шу даврларда буҳрон яхши бўлган бўлади, [чунки олдида яхшилиқцан] хабар беради[ган кунлар ўтган] ва етилганликни кўриб турган бўлади.

657. Ва шулар [муайян] даврий равишда юз беради, чунки уларнинг миқцорлари [интизоми] мустаҳкамдир150.

658. Улардан бошқасида даврлилик йўқцир, қандайдир бир сабаб уни яширган; у қандайдир мушкул нарса.

659. Уларда етилиш ҳам, [олдиндан яхшиликдан] огоҳлантириш ҳам йўқ бўлиб, бунинг устига уларнинг юз беришларида қанча хатарлар бўлса.

660. Улар буҳроннинг шидцатли кунлари эмаас, балки ёмон қайталашдир151.

Буҳрон нима билан тугалланишнни кўрсатувчи белгилар ҳақида

661. Агар касалликни қонли [қон ғалаба қилган] қатгиқ ҳаяжонли (гипертоник криз) ва ёмон эканини кўрсанг.

662. Унинг юз беришлари бошда [каллада] зоҳир бўлиб, унга бошқа сезувчи аъзолар ҳам эргашса.

663. Ва бурунларда қизариш ва қичиш бўлса, билгинки у буҳрон бурундан қон келиш билан бўлади.

664. Агар у [дард]нинг юз беришлари [жисмнинг] пастки томонидан — киндикка уланган оғриқ билан бўлса.

665. Илгари унинг [хотин кишининг] ҳайз қони ёмон — бузуқ [тўхтаб қолган] бўлган бўлса, унинг буҳрони албатга ҳайз келиш билан бўлади.

666. Ёки [баданнинг] юқори [қисм] оғриқлардан саломат бўлиб, оғриқ қовурғаларнинг пастида бўлса.

667. У бетоб илгари жигардан нолиб юрган бўлса ва оғриқ орқа тешик томон тушган бўлса.

668. Сен уни [тузалишдан] огоҳлантирсанг зиён топган бўлмайсан, чунки у бавосир қони билан бўладиган буҳрондир.

669. Агар касаллик сафродан бўлиб, тугаш вақгларда бўлса.

670. Унда барсом ғолиб бўлиб, бош оғриғи ва дарди кўпайса.

671. Ундан сен қўрқувда бўлма, чунки у буҳрон бурун қонаши билан юз беради.

672. Агар [касалликнинг] юз беришлари меъдада бўлиб, [бемор] илгари жигар [оғриғи]дан нолиб юрган бўлса.

673. Ва у беҳузурлик ва ортиқча кўнгил айнашда бўлса, унинг буҳрони албатга қайт қилиш билан [бўлади].

674. Ёки [бемор] бош оғриқдан саломат бўлиб қорин оғриқларидан шикоят қилиб юрган бўлса.

675. Унинг киндиги дўппайган ҳолда кўринса, ундан олдин ичи тўхтаб қолган бўлса.

676. Шунда сен огоҳ бўлки, у буҳрон ахлат чиқариш билан юз беради. (Таниш тоққа дори тергани тоғ олди Паймат қишлоғидан ўтиб бораётсам, бир йигит йўлимни тўсиб: - Отам ўлаяпти, қийналмасин, ёрдам беринг, - деб туриб олди. Шогирдларим билан касал олдига кирдик. Томирини кўриб, қачон ичи келганини сўрадим . Оз овқат егани сабаб икки ҳафта ичи келмаган. Сув томизиб ўтирган қариндошидан сургидон борми деб, сўрадим. Резина сурги халтасини келтиришди. Икки пиёла илиқ сув билан бир литр пахта ёғини қуйиб, уч йигитга белидан ярим метр даст кўтариб туришга буюриб, остига каттакон тоғора қўйиб, сургини бошладим. Сурги ярим бўлмай қорнидан ахлат отилиб чиқа бошлаб, тезда 10 килолик тоғора яримдан ўтди. Ичидан тушган ахлатнинг аксари қумолоқ тошдан иборат эди. Барабан бўлиб ётган қорни пасайиб кўринмай қолди. Қизиғи, кўзини катта очиб мен билан сўрашиб келганимга суюнди. Мен дуо қилишини сўрадим. Шогирдимга дори халтамиздан керакли дорини беришига буюрдим.
Тоғдан қайтишимизда икки кундан кейин киришимизни, у пайтгача бемор соғайиб кетишини айтиб, дастурхон ёзишларига кўнмадим. Атрофдагилар бемор соғайишига ишонмаганликлари юзларидан маълум эди. Тоққа жўнадик.
Учинчи куни тоғдан тушсак, бемор уйи ғала-ғовур, ташқарида юз килолик қозон тўла бир бузоқ шўрвасини ошпаз шопираётган экан. Бузоқ гўштини яхши кўришимни овул биларди. Айвонга кирсак, бемор тикка холатда кутиб олди. Овқат беришга қўрқишаётганликларини арз қилди. У озғин бўлишига қарамай кучга кирганлиги рангидан билиниб турарди, Эргашака).

677. Ёхуд қорин бураб [оғришдан] саломат, касаллик ҳам оғир бўлмаса.

678. Балки у озгина беҳузурлик ва уйқусизликда бўлиб, юз беришларида тер бўлмаса.

679. Касаллик енгил бўлиб, оғриқлар қовуқ остида бўлса.

680. Бу ишда сен менинг тўғри сўзимни ол. У кишининг буҳрони сийиш билан бўлади.

681. Ёки [касал] сийдик тутилишдан саломат бўлса, у қовуқ ҳақида нолимаса,

682. Унинг бадан тешиклари очиқ бўлса, ортиқча оғриқлар ҳам бўлмаса.

683. Катгиқ қуруқлик ва уйқусизлик ҳам бўлмаса, унинг буҳрони албатга тер билан бўлади.

684. Агар безларда оғриқлар бўлса, унинг буҳрони [бўлажак] шишлар билан юз беради152.

685. Ўлишга ёки саломатликка далолат этадиган' қуйидаги белгиларга қараб тадбир — чорани ишлат!

Ўлимдан огоҳлантирувчи белгилар ва биринчи навбатда [аъзоларнинг] ишларидан олинадиган белгилар ҳақида

686. Ёруғни ёқтирмаслик, [кўзни] қаттиқ ҳаракатлантириш ва бир томонга буриш билан кўз ёшининг оқиши.

687. Кўзнинг биттасининг бир томонини кичиклашуви, оғизнинг эснов бўлмайин очиқ бўлиши [очилиши].

688. Киши[нинг] икки қўли ёки икки оёғи бўшашиб энсаси билан чалқанча ётадиган бўлиши.

689. У ётган еридан тушиб кетаверади[ган] ва икки оёғи, икки қўлини очаверади[ган бўлса].

690. У ўзи ёмон шаклга [аҳволга] тушиб кийимида тук ва иплар [бор деб хаёл қилиб] уларни эътибор билан юла беради[ган бўлса].

691. Ёки унинг қўл-оёқлари [дарднинг] ниҳоясида оғирлашса ва қараган нарсасига тиқилиб қолади[ган бўлса].

692. Тишларини одатдан ташқари ғижирлатиши, икки қўл[ининг] ёстиққа интилавериши.

693. Кўзига қора қўл куриниб, уни ўлдирмоқчи бўлаётгандек бўлиб хаёл қилиши.

694. Агар у ўткир касалликда бўлса, унинг шу [дард]дан ўлиши яқиндир.

695. Агар индамай ётган [касал] эзмалик бошласа ёки оғир босиқ [касал] бесаранжомлана бошласа.

696. У кўзи кўрмаётганидан ва қулоғи эшитмаётганидан нолиса ёки оғриқдан қуввати тушиб кетса.

697. У дарднинг ниҳоятида [тушида] танаси устига қор ёға бошлаганини кўрса.

698. [Унда] баланд совуқли, ҳаяжонли нафас [олиш бўлса], албатта у ҳалок этувчи бир нарсадир [ҳолатдир].

699. Кечаси уйгоқлик-у, кундузи уйқу бўпадиган бўлса ёки бетоб бутунлай уйқусини йўқотса.

700. Ёки шу уйқуда [унинг] ҳоли ёмон бўлиб, уйқу [унинг] дард-аламлар[ига] сабаб бўлса.

701. Агарчи у [беморнинг] табиби [тиббий] қонунга153 мурожаат қилса ҳам, унинг иши [дарди] учун бирор очиқ [чорани] тополмайди.

Баданнинг ҳолатларидан олинадиган ва ўлимдан дарак берувчи белгилар баёни

702. [Дарднинг аввалида бетобнинг] юзи ўликнинг юзига ўхшаса ва чакка[си] машаққат [дард] туфайли тиришса154.

703. Ўша [касалликнинг] совуқлигидан икки қулоқ буришиб тўнтарилади ва кўзлари ич-ичига тушиб кетади.

704. Икки кўз қизаради ёки қораяди, ёки улар туртиб чиқади ёки хиралашади.

705. [Кўз] ҳаракати камаяди, бақрайиб қолади ёки совийди, ёки иккала қовоғи ағдарилиб қолади.

706. Бурун ўткирлашиб, бир томонга қийшаяди, лабининг чети тортишади.

707. Кишининг қўл-оёқлари совийди, тилида яра ва қоралик пайдо бўлади.

708. Шу билан бирга, унда изтироб ва безовталиклар ҳам бўлади, булар албатта куйдирувчи иситмада ёмондир.

709. Тирноқлар қизил ва яшил рангда бўлади ва бадандаги [яра] излари қораяди.

710. Еттинчи [кундан] аввал сариқ касаллиги келади, қовурға учларида озиш зоҳир бўлади.

711. Агар тананинг сатҳида совуқлик зоҳир бўлиб, унинг ичкарисида иссиқлик яширинса.

712. Хусусан, шу [аҳвол] бошқарувчи аъзоларда узоқ вақт қолса.

713. [Ўткир иситмаларда] икки ҳафтадан илгари қўл-оёқлари билан юзи керикса — шишса, бу етарли аломатки.

714. У кишининг ҳалокати албатга тез бўлиб, икки ҳафтага етиши гумон.

715. Иситма ё буҳронсиз тўхтайди ёки унинг жуфт кунларда кучайгани кўринади.

Бадандан чиқадиган нарсалардан олинадиган ўлимдан дарак берувчи белгилар баёни