Уржуза 5

Ibn Sino, Ergashaka 2025-04-28 17:36

Бадандан чиқадиган нарсалардан олинадиган ўлимдан дарак берувчи белгилар баёни


716. Агар ахлат қора, яшил, сассиқ, ёғлиқ ёки қизил бўлса.

717. Ва сувдек [суюқ], кўпикли ва оқ [бўлса], ■ буларнинг ҳаммаси ёмон [белги].

718. Агар у ҳар хил рангда бўлиб кўринса ва бу аҳвол буҳрон [туфайли] бўлмаган бўлса, у, ўлим[дан дарак демакдир].

719. Агар иштаҳани заифликда кўрсанг, [ахлат] тоза ўтдан иборат бўлса.

720. Унда эски қон бўлаклари [бўлса], кейинидан эт бўлаклари ҳам келса.

721. Сафродан кейин қонли [ахлат] келса, у ҳар сафар [қон келишдан олдин] ачитиб оғритмаса.

722. .Касаллик натижасида унинг бадани ориқлаб кетгандан кейин ахлати савдовий бўлиб кўринса,

723. Куйдирувчи [иситмада] ичи боғланиб [тўхтаб] қолса, у албатта мия айниганидандир155.

724. Агар у уялган ҳолда [ўзидан] овоз [билан ел] чиқарса ва бундай одати бўлмаган бўлса бу ёмон [белгидир]156.

725. Суюқ, қора ва озгина сийдик касал кишидан содир бўлса, бу ўлим [нишонасидир].

726. Суюқ сийдик сийиш билан [унда] алаҳлаш [безовталик] ҳам бўлса, бу унга етадиган мусибатларнинг энг каттасидир.

727. Қора ва сассиқ қусиш, бурундан ҳам шундай қон келиши [хилтларда] бузуқлик борлигидан [далолат беради].

728. Сил касаллигида кетма-кет [йўталиш] ва оз-оздан тупук ташлаш ёмонликнинг белгисидир.

729. Қийналиш ва йўталиш [билан] ҳар хил рангда тупук ташлаш ўлимдан нишона.

730. Мияга хос бўладиган ва бўшангандан [қутулгандан] кейин роҳатлантирмайдиган терлаш ҳам [ёмон аломат].

Саломатликдан дарак берувчи157 белгилар баёни .

731. Юз агар сиҳатлик вақтда бўлганидек бўлиб кўринса, [бетобнинг] тузалиши албатта аён бўлган бўлади.

732. Агар ҳарорат ўртача ҳолда кўринса ва қовурға кемирчаклари ориқ бўлмаса.

733. Етгинчи [кундан] кейин сариқ касали зоҳир бўлса-да, зеҳни саломат бўлса, [у вақтда] ҳалокат йўқдир.

734. Ҳисда ёки ҳаракатда қувват бўлиши ҳамда баданда158 умумий енгиллик бўлиши.

735. У [бемор] одатдагидек ётиб, кечаси ухлаб ором олиши.

736. Кундузнинг кўпроқ [қисми]да ухламаслиги, уйқудан кейин тинчланиши.

737. Оғриқни қисман кетказган ҳар бир уйқу, дардни қисман енгиллантирган алаҳлаш.

738. Мия ва касалликларда мияга шерик бўладиган [бош пардаси ва кўкрак каби] аъзоларнинг касалида.

739. Муттасил алаҳлашдан саломат бўлинса, бу бемор албатга тузалувчи бўлади.

740. Барсом вақгида аксириш бўлса, у ҳол тузалиш белгиларининг биридир.

741. Бош касаллигида бурун ва қулоқцан келадиган қонлар баданга шифодир.

742. Тез ҳам, секин ҳам бўлмаган нафас [олиш] жараёнларнинг энг яхшисидир.

743. Унинг [нафаснинг] узилмаслиги ва тикка бўлмаслиги [ҳам яхши], чунки бетоб ўзига етган мусибат учун пуфламайди [уҳ тортмайди].

744. Унинг томир уриши кучли бўлиб, тор бўлмайди ва нафаси куйгандек [иссиқ] бўлмайди.

745. Иштаҳа ва ҳазм қуввати яхши, ахлатининг қуюқ-суюқлиги ўртача.

746. Унинг туси куйгандек қора ёки яшил бўлмай, ўртача сариқ бўлади.

747. Ёки буҳрон кунида хилт [ахлат] гижжалар билан қўшилиб чиқса у ҳаёт белгисидандир.

748. Ўша хилтдан бетоблик [пайдо] бўлган эди, ўша юз бериш кетиши билан у бетоблик ҳам кетади.

749. Агар сафро чиқса, карлик кетади ва мия касаллигидан оғриқ ҳам кетади.

750. Бавосир қони [оқиши] қора талоқ [касаллиги] ва меланхолиядан159 [қутулиш ва] аҳволнинг тузалишидир.

751. Сариқ сув касаллиги [вақги]да [сариқ] сув чиқишининг кўпайиши ва унга балғамнинг аралашиб [чиқиши] у касалликнинг шифосидир.

752. Кўз оғриқ [пайти]да чиққан сафро тез муддатда тузалиш ҳақида [далил]дир.

753. Агар сийдикни лимонсимон [рангда] ва ундаги оқ қуйқумни пастга чўкувчи ҳолда кўрсанг.

754. Агар бетобдан мўътадил [бир текис] тер чиқса, бу қон иситмаси160 туфайли бўлган [яхши белгидир].

755. Агар ангинада бошнинг сиртидан шишни кўрсанг, у фойдалидир.

756. Доимий йўтал[лик киши]да икки моякнинг шиш[гани]ни кўрсанг, у баданнинг тузалиши[га далилдир].

757. Ўпка шамоллаганда оёқнинг шишиши ва шишнинг човга тушиши [ҳам яхши белги].

'758. Кун ора тутадиган иситма [даври]да буруннинг кавагида ёки лабда яра [бўлиши], бу соғломлик билан огоҳлантирувчидир.

759. “Даволи”161 ва “тулки касаллиги”нинг, қорин ва қора талоқцаги [дард]нинг тузалиши белгисидир.

760. Худди шунга ўхшаш ичаклардаги тойғаноқлиги [касаллиги]даги нордон кекириқ жонни сақлаб қолувчидир.

761. Тиришиш ёки тутқаноқ [дарди] устига иситма зоҳир бўлса, у дарддан [тиришиш ва тутқаноқдан] қутқазишдир.

762. Агар кишида [рутубат туфайли] ҳиқичоқ тутганни кўрсанг ва унга акса уриш ҳам келса, у албатта ўзига келган [тузалган] бўлади.

Далилларга асосланиб ҳукм қилиш чоғида қандай иш қилиш кераклиги ҳақида162

763. Белгилар билан бемор ҳақида ҳукм қилишни ўйласанг, [тўғри] таққослашни ўз устингга ол!

764. Чунки далилларда кучли ва тўғрилари. бўлиб, улардан бошқаси эса ёлғондир163.

765. Хабар беришда тўғри чиқадигани, бош аъзоларда пайдо бўлувчисидир.

766. Далиллардан [саломатлик ёки ҳалокатга] тўғри гувоҳпик берувчисини ва шунга ўхшаш баданда унга қарши келадиганини ҳам кўрмоғинг [бу иккинчи хилидир].

767. Сен бир-бирига қарама-қарши кўрадиган ҳамма далиллар заиф баданда [ё саломатликка ёки касалликка бўлган] гувоҳпардандир.

768. [Тўғри далилли] маълумотларга хилоф бўладиган ҳар бир далил ўлимни тасдиқлайди, [бемор] барҳаёт қолмайди164.

769. Агар белгилар заиф ҳолда сенга бир-бирига зид бўлиб [кўринса] демак, у доимий шакдан иборатдир165.

770. Сен [у вақгда] ҳукм чиқаришда тўхта ва ишнинг [ҳал бўлиши]дан умидда бўл.

771. Агар. белгилар [бир фикрга] келишда [икки томонга] баробар бўлса, сен тўхта. Борди-ю, бир томонга босса, шу ғолиброқ [бўлган] томонга ҳукм қил.

УРЖУЗАНИНГ иккинчи қисми. БУ АМАЛИЙ ҚИСМ ВА УНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ

772. Тиб ҳақидаги назарий китобда назмдан сен эшитган [сўзларни] ипга тизганимда166.

773. [Амалий қисмни] ҳам назм қилиш истагим бўлган эди. Мана ҳозир мен ўша амалий қисмни бошлайман.

774. Шу бобда айтмакка эҳтиёжим тушган нарсаларни мен бу китобнинг бошланишида айтиб ўтган эдим.

775. Тибнинг амалий қисми икки хил: бири қўл билан қилинади.

776. Ва бошқаси эса дори билан ва тайинланган ғизо билан қилинади.

777. [Турли] тадбирлар билан қилинадиган назарга илинмайдиган иш эмасдир.

778. У икки хилга [бўлинади]: битгасини соғлиқни сақдаш деб аталади167.

779. Ва унинг охирги бўлаги168 касалликнинг тузалишидир. Ўз ҳаётим билан қасам ичаманки, табибларнинг ғояси мана шудир169.

Соғлиқни сақлаш ишининг бўлиниши ва у ғизо ва дори билан [бўладигаи] ишнинг аввали

780. Соғлиқни сақлаш соғлом кишиларга тегишли, бу бизнинг истисносиз ва равшан айтган сўзимиздир.

781. Соғлиғи тўлиқ бўлмаган киши учун ҳам [тегишли]; у амалий иш пайтида икки хилга ажралади:

782. [Бир хили шундай бўладики], кишининг заифлиги бутун зотига [аъзои баданига] ва бор вақтларининг ҳаммасига тааллуқли бўлади.

783. Қари киши, касалдан янги турган киши ва ёш гўдак болалар каби. Уларнинг заифлиги ҳамма [ҳолатида] аралашгандир.

784. Яна шундай кишики, унинг танасида бир белги кўрасан, шу белгидан у кишининг бетоб бўлиш хавфи бўлади.

785. Ёки [иккинчи хили] бир кишининг териси, эти ва суяги каби жисмининг айрим қисмида заифликни кўрасан.

786. Масалан, бир кишининг меъдаси заиф, табиий совуқ мизожли ва юпқа бўлса.

787. Баъзиларнинг офатлари, бачадонда[лик] вақгда пайдо бўлади; олтинчи бармоқ ёки шиш [ҳосил бўлиши] каби.

788. Баъзиларнинг [нуқсони] ёшларига қараб бўлади ва бир вақг бўлиб, бир вақт бўлмайди.

789. Масалан, мизожи ҳўл киши болалик вақгида заиф бўлиб бориб, катталикда [катта бўлганда] бақувват бўлиб кетиши.

790. Ва [мизожи] қуруқ одам куз фаслида заифлашиб, баҳорда заиф бўлмаслиги каби.

Соғлом [деб эътироф этилган] кишининг ҳавоси ва хусусан ёз фаслидаги [ҳавосининг] тадбири ҳақида умумий сўз

791. Соғлиқни сақлаш учун тибнинг амалий қисми икки амални ўз ичига олади.

792. [Кишининг] мизожини ўз ҳолида қолишини истасанг, унинг ғизосини ўз [мизожи]га мослаштир.

793. Агар сен баданни табиатидан [мизожидан] чиқариш ниятида бўлсанг унинг мизожига тескари бўлган тадбирни кўр170.

794. Мутлақ соғлом кишини соғ ҳолда барқарор қолдириш учун.

795. Уни тўртинчи иқлимдаги шаҳарларда ва уларнинг соғлом буғли [ҳавоси бузилмаган] бўлган ерларда истиқомат қилдир.

796. Улардан саҳрога қараб турганларини [танла] ва шарқ томондагисининг пайида бўл, чунки у латифроқдир.

797. Ёзда тоғ томонларга ва шимол томондан очиқ бўлган шаҳарга мойил бўл!

798. Кечаси баланд жойларда ўтир, кундузи эса паст ерларга туш171.

799. Жун ва пахтадан [туқилган] кийимлардан юз ўгир ва зиғирпоядан [ишланган] енгил [кийимлар] томон мойил бўл!

800. Хушбўй ўсимликлардан совуқ [мизожлисини] ва ҳидли ёғлардан эса қизил гул ёғини ишлат!

801. Икки кўзингни чангдан, тутунлардан ва , буғдан эҳгиёт қил.

802. Қуёш шуьласидан, иссиқ шамолдан ва ўт алангасига қарши келишдан [ҳам сақлан].

803. Майда ёзувлар ва чаплашган таълиқ172 хатларини узоқ ўқима. Ейиладиган нарсаларнинг ҳамма вақт ва хусусан ёз фаслидаги тадбири

804. Бир кеча-кундузда энг ками бир маротаба овқатланилсин173.

805. Энг кўпи эса икки маротаба ейилсин, ўртачаси эса икки кунда уч маротаба.

806. Ейиш вақтини узайтир — шунда ини охиригача етказган бўласан. Чайналадиган нарсани [овқатни] майдала, шу билан унинг ҳазм бўлишини истаган бўласан.

807. Тиш билан чайнашни қабул қилмайдиган ҳар бир нарсани ҳазм қилиш сенга қийин бўлади.

808. Иштаҳанг тушган ҳар бир ёмон нарсани [емакни] ихтиёр қилсанг-у, у билан ғизоланишга [уни ҳазм қилишга] кўнглинг чопмаса.

809. Ўша нарсанинг мизожини тузатадиган зидди билан муолажа қилишга хикмат — донолик билан қасд қил!

810. Текис бир хилда бўлмаган [мўьтадил] баъзи мизож[лар] борки, уларни ғизонинг ёмони билан тузатилади.

811. Кишининг одати — қувватга [табиатга]- ўхшашдир; шунинг учун кўнглинг тусаган нарсадан юз ўгирма174.

812. Зарар етказадиган ҳар бир одатнинг илдизини аста-секин, замон ўтиши билан қирқ!

813. Ҳул — рутубатли [овкдт]ни олдин, қобизини эса кейин истеъмол қил. Ширин мазалигига нордон мазаликни аралаштир.

814. Қуруқ [овқатни] ҳўл [мизожлиги] билан, совуқ [мизожлиси]ни эса иссиқ [мизожлиги] билан тузат.

815. Агар у иссиқ [мизожли] бўлса — совуқ [мизожлиси] билан, ҳул [мизожли] бўлса тескариси билан аралаштир.

816. Агар семиз [гўштнинг] таъбингга ёқмаслигидан ва ёғлиқ [овқатнинг] ҳазмни ёмонлаштиришидан қўрқсанг.

817. Уни туз ёки ўткир нарсалар билан аралаштир; булар [овқатни] мулойим — ёқимли қилишга ёрдам беради.

Таом ейиш вақтлари

818. Овқат риёзат [жисмоний ҳаракат]дан сўнг ҳамда ўзингдан нажосат чиққандан кейин ейилсин [емак керак].

819. Емоғинг учун истироҳат вақгини ва шамоллари салқин ерни талаб қилгил!

820. Ва бунинг учун совуқ вақтни [мўлжалла] ва бу тўғрида [доимо] шу тадбирни қасд қил.

Ёз [фасли]да емакнинг тадбири

821. Ёзда ғизони камайтир, ейдиган нарсангни енгил томонга бур!

822. Гўштларнинг ғализидан четлан. Кўкат ва сутлар томон юзлан!

823. Янги балиқ, каттароқ бўлиб қолган эркак улоқ ва қўзиларга майл қил.

824. Жўжа, товуқлар, каклик гўшти ва қирговуллар [тановул қил!].

825. Кузбурия, сикбож175, Ҳисримия176 ва зирбож истеъмол қил.

826. Хабис177 каби холвалардан ва гандано солинган қуймоқ ва фусуслардан четлан.

827. Хулом ва карисларгат майл қил, тафшил ва масуслардан182 егин.

Ичимликлар тадбири

828. Агар сен хом семизликдан омон бўлмоғингни истасанг, ичингни учга тақсим қил!

829. [Унинг] учдан бири нафас олиш учун, яна учдан бир қисми ғизо учун ва қолмиши эса сув учун жой бўлсин.

830. Совуқ сувнинг озгинаси ҳам ташналигингни қондиради. [Аммо] илиқ — туриб қолган [сув]нинг кўплиги сенга шифо бўлмайди.

831. Музни ичимликда кўп ишлатма, чунки у асабларга зарар қилади.

832. Муэли [сувни] семиз, эти қон [мизож]- ли, зуваласи пишиқ кишидан бошқага ичирма!

833. Инсонда [учрайдиган] овқат тиқилиш [ҳодисаси] бўлмаса, дастурхон тепасида ҳирс қўйиб сув ичма!

834. Овқат устига ва ҳаммомдан чиқиш биланоқ сув ичма.

835. Кучли жисмоний ҳарақат ва ёки жинсий алоқадан кейин ҳам [сув ичма], чунки бу бир офатдир.

836. Агар чидаб бўлмайдиган бирор зарурат тақозо қилиб қолса, у вақгда озгина ич.

837. Қачонки овқат қориннинг пастки қисмига ҳазм бўлиш томонга бурилса.

838. Ўзингни қондирадиган сувдан ёки кифоя бўладиган шаробдан ичавер.

839. Агар [сувдан] ёки маст қиладиган ичимликдан тўйиб қонганингдан кейин.

840. Сенга яна ташналик келса, эҳтиёт бўл, чунки у ташналик ёлғончи нарса. Набиз183 ва шунга ўхшаш (ичимликлар) тадбири

841. Набиз (конякни) кўп ичишга қасд қилма, унинг озига қаноат қил!

842. Ҳар куни набиз [ичишни] давом этгирма, оч қоринга ичадиган бўлма.

843. Латиф мулойим таом устига ва ўткир аччиқ ғизо устидан [ҳам ичма!]

844. Ҳамма вақг маст бўлишдан ўзингни сақла, бўлмаса бир ойда бир мартаси [кифоя] қилади.

845. [Мастликнинг] аҳён-аҳёнда бир бўладиганида манфаат бор, унинг кўпида турли зиёнлар бор184.

846. Шароб кимнинг бошини оғритадиган бўлса ва унга ҳарорат, хуморлик ориз бўладигай бўлса.

847. Унга сен райҳоний185 шаробни ичир ва кетидан у анорнинг нордонини газак қилсин.

848. Беҳи186 ва бодринг есин ва унга сен шаробни сув аралаштириб бер.

849. Кимки шароб туфайли ичида бодлар [пайдо бўлишидан] нолиса, унга шаробнинг нуқул ўзини ичир.

850. Бундай кишилар учун кучли сариқ шароб фойдали, уларга газак шўрттанг нарсалар [бўлади].

851. Ёз [фаслида] сувдек оқ ичимлик (арақ) ларни [истеъмол қилади], чунки у латифроқдир.

852. Унга сув аралаштир ва нордон нарсалар тотин, овқат емоқчи бўлсанг, устидан қобиз нарса[ларни] егин!

Уйқунинг тадбири

853. Кўп ухлама, у вақгда сен нафсга озор берган бўласан, нафсни ухлатмаслик ҳам бўлмайди, сезгиларга озор берган бўласан.

854. Овқат ҳазм бўлмаганда ёки сассиқ кекириқ вақгида узоқроқ ухла.

855. Очлик вақтда уйқуни узун қилма, бўлмаса ахлатнинг буғи бошга уради.

856. Овқатдан кейин [бирон нарсага] суяниб, ухла, токи овқат ҳазм бўлиш ерига тушсин.

Ҳаракат [бадантарбия] қилиш тадбири

857. Кучли бадантарбия қилма ва [уни] жуда ташлаб ҳам қуйма, балки ўртача ҳолатда бўл!

. 858. Аъзога ёмон хилт йиғилишидан қўрққанингда унга ёрдам бериш учун риёзат қилдир.

859. Истасанг [уни] нафас тезлашгунча пиёда юриш ёки кураш тушириш билан [қил].

Ориқ кишиларни риёзат қилдирма. токи таҳлил [бўшашиш] ортиб кетмасин.

861. Ёғи кўп ва семиз одамни риёзат қилдир, агар у қоринли бўлса унга белбоғ боғлат!

862. Ёз [фасли]да чарчатадиган [ҳаракатларни] камайтир, чунки сен терлаш билан бўшашиб кетасан.

863. Мен назарий қисмда бадан учун сен муҳтож бўладиган нарсалар тадбирини айтиб ўтдим.

864. [Улар бадандаги] чиқиндиларни бўшатиш [чиқариш] ёки тўхтатиш ва нафснинг сен истайдиган [бошқа] ҳоҳишларидан иборатдир187.

Йил фасллари ичида [қилинадиган] бошқа тадбирлар

865. Ёз [фасли] ҳақида айтганларимнинг ҳаммаси, ундаги тадбирларнинг қайси кайфиятда бўлиши ҳақида эди.

866. Уларни сен иссиқ мизожлиларга ва ёшларга ҳамда жанубий мамлакатларда қўлла.

867. Қишда эса унинг тескарисига бўйин қўй; шунда сен унинг аламли совуғига қарши кела оласан.

868. Баҳор ва куз [фаслларида] эса қиш билан ёз [фасли] ўртасидагидек иш кўр. 369. Баҳорда [тадбирни] қуруқ қил, кузда эса ҳўл қил, ҳатто уни қуруқлиқцан узоқлатгин.

870. Баҳорнинг [охири] ва кузнинг бошланишида ёздаги ҳолдек тадбир қил!

871. Баҳорнинг аввали тадбирда кузнинг охирига ўхшашдир.

872. Бу иккаласида ҳам қишдаги ҳолдек, яъни [кишини] қизитадиган ғизо билан тадбир қил.

873. Бу тадбир бир ерда турганларга қўлланилади. Кимки сафарда бўлса, бу тадбирни ундан тушир.

Сафарда бўлувчи ва хусусан денгиз [сафари]даги кишининг тадбири

874. Кимки денгизда [кемага] миниб юрувчи ёки кунлардан бирида қуруқликда борувчи ' бўлса. 875. Уни қишда денгизда юришдан, қатгиқ шамол ва бўрон [пайтида] сафар қилишдан қайтар.

876. Кимки денгизда кўп юрса, унга сувни кўпроқ [ғамлаб] бер ва сув идишнинг яроқлисини танлаб бер.

877. Йўлга ҳўл ва ични юмшатувчи овқатлардан бер.

878. Агар боши айланишидан қўрқсанг унга сурги қил, шундан кейин уни [денгизга] туширавер.

879. Унга нордон мева сувларини бер ва уларга қабз [қилувчи] сувларини ҳам аралаштир188.

880. У кишини иссиқ сувда чўмилтириб кирдан [тозала] ва кийимларни унга тайёрлаб бер.

881. Сафардаги кишилардаН кимни бит босса-ю, уларни ўлдиришга қодир бўлмаса.

882. Юнгни олиб ундан арқонча эш ва симоб мойи189 билан пишитиб у арқончани мойлагин:

883. У кишининг кийими орасига ўша арқончани тақиб қўй, то ундан битлар тўкилиб тушгунча.

884. Агар киши қуруқликда сафар қилса, уни совуқдан [сақлаш] иложи устида ишлагин190.

Қуруқликда ва хусусан совуқ [пайти]да сафар қилувчи кишининг тадбири

885. Уни қорда қолишдан эҳтиёт қил, шунда у музлаб қолишдан қутулади.

886. Унга тўйдирадиган таомдан едир, токи у очликдан ўлимга эришмасин191.

887. Агар у совуқ қотса, ҳаммомга тушир, уни яна бадани яшнаган кишиларга яқин қил192.

888. Унинг кўзларини қор [ўз оқлиги билан] қоплайдиган бўлса, устига қора рўмол ташлаб қўй.

889. Унинг олдига қора нарсаларни кўп қўй, токи унга узоқ қарасин.

890. Қўл-оёқларини совуқдан эҳтиёт қил. [Уларни] ўрайдиган нарсаларини қуст ёғига193 ботириб бер.

891. Икки оёғига махси кийишдан олдин пайтавани кўп ўрат.

892. Агар у совуқ етгандан кейин [оёғида] оғриқни сезмаса билгинки, уни совуқ олган бўлади.

893. У вақгда пайтавани ечкин ва уни тўхтовсиз ишқала ёки уни исит.

894. Горчица ёғини қизитиб сурт ва шундан кейин уни боғлаб қўй ва эҳтиёт қил.

895. Агар [оёғи] қорайиб кетган бўлса, уни тиғ билан тилгин, бузилгандан фасод бойласа, уни яхшилаб тозалагин.

896. [Бузилишдан] сочилиб кетса, уни кесиб ташла, яъни ўлган этни демоқчиман. 897. Чарчашга дучор бўлган кишини [мусофирни] мойлаш билан давола ва унга овқатдан мулойимини [едир].

898. Ҳамда уни ҳаммомда ишқала ва уқала, шундан кейин у бир неча кун дам олсин.

Иссиқда сафар қилувчи кишининг тадбири

899. Кимки иссикда сафар қиладиган бўлса, боришида ҳам қайтишида ҳам унинг тадбирини кўр:

900. Уни самум194 шамолига киришидан қайтар, токи унинг иссиғидан иситмаламасин.

901. Томиридан анчагина қон ол, шунда қон олишинг билан у киши шишдан саломат бўлади195.

902. Киши агар қаттиқ сафро мизожли бўлиб, [унинг] ташна бўлишидан қўрқсанг, [ундан] сафрони ҳайдаб чиқар.

903. Сафарга чиқишдан аввал пиширилган [совуқ мизожли] мева сувлари196 [мурабболар] билан [сафросини] сўндир, чунки бу одам [сафро] ҳароратидан хатар устида бўлади.

904. Совуқ [мизожли] кўкатлардан унга озгина едир ва бир йўла сувидан ичириб қондир.

905. 'Қўлингдан келганча [уни] тинчлиқдан айирма ва имкон борича у ғазабланмасин.

906. Сояда бўл ва бошингни ёп, бақириш ва гапиришни озайтир.

907. Мунозара ва жанжаллашишни ташла, куйдирадиган иссиқда узоқ турма.

908. Куннинг қизиган пайтида юришда ташна бўлсанг197.

909. Кофур кулчаларидан ишланадиган кичик “Миср боқиласи”198 донини оғзингга ол.

910. Семизўт ва ғўра сувини узум шароби билан оз сувни қўшиб ич.

911. Агар қуёшнинг бетга таъсиридан қўрқсанг — чунки у очиқ юзга шилиш билан ёмон таьсир қилади.

912. Унинг тадбири учун шам билан қўшиб эритилган мойни ишлат. Бу аёллар учундир.

Гўдак боланинг ва биринчидан онасининг қорнидалик вақгидаги тадбири

913. Гўдакни онасининг қорнида эҳтиёт қилиниши керак, токи унинг танасига бирор офат етмасин.

914. Ҳомиладор хотиннинг меъдасини эҳтиёт қил, токи [ножўя нарсаларни еб] иштаҳасида бузуқлик кўринмасин199.

915. Онанинг қони тузатилади, чиқиндилардан тозаланади [токи] бола ўша тоза қондан пайдо бўлсин.

916. Агар гўдакка энага овқат ёки ичадиган нарсасини берадиган бўлса, [болани] тарбият қилиш ёшининг муддатини ўзинг танла.

917. Агар онада қон ҳаяжонга келса, (давленияси кўтарилса) ундан қон олма, балки совуқлик нарсалар билан ҳаяжонини сўндир.

918. Ёки бирор хилти қўзголса, унга сурги қилдирма, унга [хилтни] юмшатувчи нарсалар бериш билан муомала қил200!

[Бола туғишда] дард тутишнинг тадбири201

919. Ҳомиладор хотиннинг туғиш вақти яқинлашса, унинг туғишини енгиллаштир.

920. [Масалан] ҳаммомда белларини ва болага ёндашадиган томонларини.

921. Мой билан ишқала, токи асаблар юмшасин ва туғиш пайтида қийналмасин.

922. Унинг овқатини ёғли [таомлардан] қил ва унга мойли шўрва ичир.

923. Уни бақириш, сакраш, чўчиш, додлаш' ва уришдан эҳтиёт қил.

924. Туғиши қийинлашганида [яъни қатгиқ дард тутганда] ичига йўнғичқа суви солинган хурмо қайнатмасини ичир.

925. Унга бир зийрак доя хотин [тайин] қил, у аямасдан унинг икки оёғини чўзиб турсин.

926. Кейин уни бирдан ўрнидан турғазиб, усталик билан қорнини сиқсин.

927. Агар ундан табиб ортиқча қон олса, қаҳрабо кулчаларидан бир нечтасини ичир.

928. Ёки бирор зарар [касаллик] туфайли ундан қон кетмаса, [тўхтаб қолса] муррдан бир неча кулчани ичир.

929. - Агар бола турадиган парда [қоғонок] тушмаса, (тиззасини) очиб эритадиган [даволар] билан буғла.

930. Масалан, мурр, қитрон, арча уруғи, олтингугурт ва Абу Жахд тарвузи каби нарсалар билан

. 931. [Чақалоқ] учун ўрта ёшлик бўлган жувонлардан эмизувчи танла.

932. У этлик бўлсин, бироқ бадани бўшашган бўлмасин, мизожи мўътадилга яқин бўлсин.

933. У гавдалик, икки эмчаги катга, боши202 ва икки кўзи тоза бўлсин.

934. Ҳар қандай ички касалликлардан соғлом, аъзолари ва бўғинлари соғ аёл [бўлсин].

935. Унинг сути суюқ ҳам, қуюқ ҳам бўлмасин.

936. [Сути] оқ рангли, мазаси ширин ва хушбўй бўлсин, сассиқ ва тўкилганда чўзиладиган — ёпишқоқ бўлмасин.

937. Унга ширин ва ёғли таом ҳамда сариёғ билан [қовурилган] янги балиқ гўштини бер.

Гўдакнинг ўзига хос тадбири

938. Уни йўргаклаш олдида қобизни буриштирувчи [мойлар] билан мойла, то унинг терисида пишиқлик кўрганингча.

939. Уни чўмилтир, шунда уни хилтлардан [кирлардан] тозалаган бўласан. Унинг йўргак боғини ўртача боғла.

940. Уни кўп эмизма, меъдаси бузилади ва эмизишни узоқ вақт тўхтатиб ҳам қўйма, иситмаланади.

941. Болани безовта қиладиган нарса билан унга муомала қилмаки, уни ухлашга қўимайди ёки уйқусини ўчириб юборади.

942. Сен унинг ухлашини истасанг, юмшоқ бешик [беланчак]дан айирмаки, у унга қоронғулик тушириб турсин. (Ибн Сино қоронғи нурда уйқу келтирувчи мелатонин моддаси борлигини билмаса ҳам, у тажрибасига таянган).

943. Агар бирор бетоблик [уни] ухлашга қўймаса, таом[и]га кўкнор қайтатмаси аралаштириб бер203.

944. Уйғоқлик вақгида ёруғлиқцан уни айирма, токи у осмон ва юлдузларни кўрсин.

945. Болани кўришга ўргатмоқ учун кундуз куни унга ҳар хил ранг[ли нарсалар]ни кўп кўрсат.

946. Уни сўзлашга ўргатмоқ учун таълимда овоз билан унга эркалатиб гапиргин.

947. Унга асал ялат ёки уни танглайига сур ва уни тилига суриб ишқала.

948. Ўша [асалга] озгина чучукмия ўтининг шираси ва кундур қўшиб боланинг оғзига қўй.

949. Бурни битишини йўқотиш ва уни тозалаш учун ўша [таркибдан] бурнига ҳам томиз.

950. Чунки бу иш унинг сезгиси ва товушини яхшилайди ҳамда нафасини очади. 951. Ундан қон олиш ёки унга сурги қилишдан сақлан, то у катта бўлиб балоғатга етганга қадар204.

952. Унда шиш ёки тошмалар пайдо бўлса, [уларни] қайтарадиган дорилар билан қарши турма205.

Касалдан янги турган кишининг тадбири

953. Касалдан янги турган кишилар соғлом [лекин ранги] ўчган суратларга ўхшаш баданлари заифлашган кишилардир.

954. Уларнинг жонлари лиқиллаб қолган ва баданлари эса қонни йўқотган.

955. Қара, агар уларнинг баданлари узоқ вақг[ли касаллиқдан] ориғлаб кетган бўлса,

956. Уларнинг [ғизосини] оз-оздан кўпайтириб бор, [Аммо] у кишилар устида шошилтиришга майл қилма.

957. Ёхуд қисқа вақгда касалликдан баданлари озиб қолса, у пайтда уни [ғизосини] кўп-кўпдан кўпайтир.

958. Лекин буни мулойимлик ва аста-секинлик билан бажар, то баданлари кенгайишда бўлганини кўрганингга қадар.

959. Уларга қувватли ва узоқ турадиган ғизолардан оз-оздан бер.

960. Уларни доимо осойипгталик ва ҳаракатсизликда тут, чунки уларнинг аъзоларида заифлик бор.

961. [Уларнинг] руҳини яхши, ширин сўз ва яхши ҳамсуҳбатлар билан даволашга майл қил.

962. Уларга хушбўй атирлардан ва яхши ҳидли гуллардан206 бер.

963. Уларга шодлик ва куйлар эшиттир, фикр қилиш ва машаққат чекишдан қайтар.

964. Уларни ванна ва ҳаммомга тушир, [лекйн] у ерда узоқ тургизма.

965. Уларни илиқ сув ичида ўтказ ва аъзоларига мой сурт.

966. Уларга жисмоний ҳаракат қилдирма ва қатгиқ ишқалама, чунки бу иш уларга иситма , ҳароратини келтириб чиқаради.

Қари кишиларда соғлиқни [сақлаш] тадбири

967. Албатга қари кишиларнинг қувватларида орқага кетиш бор. Ҳар куни аҳволларида нуқсон бўлади.

968. Уларга кучли овқат бер, [аммо] оз бер, токи аъзоларига оғирлик қилмасин.

969. Агар уларга сурги қилинса, сафрони сурма; қўй, сафро баданларига даво бўлсин.

970. Кимки [аввалдан] қон олдиришга одатланган бўлса, ундан шу одатни узма.

971. Лекин кимки олтмиш ёшга етса, [шу билан бирга] у гавдали ва [зуваласи] пишиқ бўлса.

972. Ундан бир йилда икки маротаба қон ол, бу ишда икки фаслдан ўтма207.

973. Уни билак томири [қифоли]208дан қон олдиришдан қайтар. Бу ишга аҳамият билан қара. 974.

Агар у етмиш ёшга етган бўлса, ундан [йилда] бир мартаба қон ол; қон олишни шу [бир] маротабадан ортгирма.

975. Уни қўлдаги акҳал209 томиридан қон олишдан [табибни] ман қил, агарчи унинг баданини [қон билан] тўлгандек кўрсанг ҳам.

976. Агар у киши [етмиш ёшдан] беш йил ошса, бослиқ 210 томиридан икки йилда икки марта қон ол.

977. Ўша [ёш]дан кейин ҳар қандай қон олшцдан у кишини қайтар, чунки у иш қариларни ҳалокатга солувчидир.

978. Уларнинг баданидаги шишларни қайтарма ва шишларига кучли тортувчи дориларни ишлатма.

979. Ишқалаш ва терлатиш билан уларни тозала. Мойларни уларга [бирданига эмас] таратиб-таратиб суйка.

980. Таомларнинг мулойими билан уларни[нг баданини] тозала. Дори билан ҳужум қилишдан ўзингни сақла, [яъни дори берма].

Баъзи бир аъзосида ва уҳтин-ўқтинда соғлиғи камаядиган кишининг тадбири

981. Кимки вақги-вақги билан [касалликдан] шикоятланадиган бўлса, у кишини [касаллик] вақги келишидан бурун давола.

982. Ўша вақгда [пайдо бўлишидан] қўрқиладиган бетобликка қарши келувчи нарса билан [давола] ва унинг учун замонни замонга аралаштир211.

983. Кимки аъзоларидан бирининг заифлигидан нолиса, унинг давосига кириш.

984. Касалликни даволаш ҳақида айтганларим бўйича уни [касаллик] белгиси йўқолгунча давола212.

Бетобликни юзага чиқишидан бурун синдириш ҳақида чора кўриш213

985. Кимнинг баданида бирор бетобликнинг аломатини кўрсанг, унинг учун ўша касалликни синдириш устида ҳийла-чорасини кўр.

986. Чунки у касаллик унинг баданида яширингандир, у юзага чиқиб қолишидан бурун чорасини кўр.

987. Келажаги хавфли бўлган касалликка далолат этадиган юз беришларни мен айтиб ўтганман.

988. Касалликнинг ўша мен айтган сабабларини синдириш [йўли] билан уни ўз бобидан [топиб] даволаш устида ишла.

[Тибнинг] амалий қисмидан иккинчиси
Бетоб кишиларга дори ва овқат билан соғлиғини қайтариш

989. Мен соғлиқни сақлаш бўлимини назм қилиб бўлдим, энди касалликни тузатиш [бўлимини] бошлаяпман.

990. Бу амалий қисмлардан бир жинсдирки, у [касалликка] зид бўладиган нарса билан қарши келади.

991. Касаллик ҳароратдан бўлса, совуқлик- [билан], совуқликдан бўлса, унинг тескариси билан [даволанади].

992. Ёхуд у [рутубатдан] бўлган бўлса, қуруқлик билан, қуруқлиқцан бўлса, тескариси [яъни' рутубат] билан [тузатилади].

993. [Хилтларнинг] тўлиб кетишини турли аъзолардан ва миядан бўшатиш билан давола!

994. [Ҳар хил] тўсиқлар билан ёпилиб қолган ерни очиш [йўли] билан, сон-ададлардаги ортиқликни камайтириш билан [давола].

995. Тўсилган ер очилиб қолса, [уни] бекитиш [керак], токи унинг бузилганини тузалган [ҳолда] кўргунишича.

996. Баданга озор берадиган силлиқликни дағал қил ва ундан дағаллаишб қолганини эса силлиқ қил!

Дори турлариниаг баёни

997. Мана мен хилтларни исҳол билан чиқарадиган доривор нарсаларни зикр қиламан.

998. Ва хилтни чиқармаса ҳам мизожга толиб келадиганларини214.

999. [Масалан:] тўсиқларни очадиганларини ёки юмшатувчи, куйдирувчи, ёки чиритадигани.

1000. Етилтирадигани, қотирадигани, очилган ерни бекитиладигани ёки тортиб оладиганини.

1001. Шунингдек, тозаловчиларини, ғоваклашгирувчиларини, этни ундирувчи ёки [ярани] битирувчиларини.

1002. Ва шуларга ўхшаш иккинчи [даражали бошқа] қувватлардан ва учинчи даражали қувватлардан эринмай [зикр қиламан]215.