Дарсликнинг охирги қисми
Сурги дорилар баёни ва аввало сафрони сурувчилари ҳақида
1003. Сариқ ўтни сақамуниё қаттиқ куч билан чиқаради.
1004. Уни қиротнинг учдан биридан то бир қиротгача. ичилади ва унда хилтларга ғараб — устунлик бордир.
1005. Меъда ва жигарга зарар қилмаслик учун беҳи [истеъмол қилиб] уни тузатилади.
1006. Сабир (алоэ шираси қуруғи) дан бир динор ичирилади, агар эҳтиёж бўлса уни икки баробар кўпайтир ва [бошқа] дори [лар] билан [аралаштир].
1007. Агар унга [сабирни] кўп ичириб қўйган бўлсанг, араб елими216, ёҳуд Макка муқли ва катиролар билан уни тузат.
1008. Ҳалиланинг сариқ хилидан бир уқийя ичир ва гунафшадан ҳам шунча.
1009. Хиёршанбар эти ва тамаринддан ҳам [ичир], лекин кўп бўлмасин.
Балғамни чиқарадиган нарсалар баёни
1010. Абу Жаҳл тарвузи этининг тозаланганидан икки дониқни муқл билан тузатилган — аралаштирилган ҳолда ичилади.
1011. Шунга ўхшаш ёввойи бодрингдан ўшанча [ичирилади], унинг ислоҳи [аралаштирилиши], таъсири ва ўлчови ҳам юқоридагига ўхшашдир.
1012. Танакор ва туздан ярим дирҳам; мана шулар ҳаммаси балғамни чиқаради. 1013. Турбитдан икки дирҳам ичир ва пиширилган таомларга солиб икки мисқол ичир.
1014. Дарахт пўкагини бир дирҳамдан кам ичир ва шунга ўхшаш ҳабб ан-нилдан ҳам ичир.
Сариқ сувни чиқарадиган нарсалар баёни
1015. Мозариюндан икки дониқ ва янги фарфиюндан бир дониқ ичади.
1016. Сабирдаги каби қилганинг тадбир билан ишланган елимли сутўтдан бир дониқни [ичади].
1017. Луфодан ҳам бир дирҳам [миқцорида] ичир. Мана шулар [сариқ] сувни чиқарадиган дорилардир.
Савдони чиқарадиган нарсалар баёни
1018. Маккий сано, бистпоя, девпечак ва ҳалиланинг пўстидан ичир.
1019. Ҳалила [қора хилидан бўлсин], шоҳтара ва говзабондан озгина ичир, шунда улар [савдони] чиқаради;
1020. Савдодан қанча чиқаришни истасанг [юқоридаги дорилардан] баб-баробар ярим уқийядан ичиргин.
1021. Ва ярим дирҳам ложувард [ичир], чунки у савдони қувлашга хослангандир.
1022. Худди шунга ўхшашдир “арман тоши” ҳам; у савдони чиқаришда кучли бир нарсадир.
Дориларнн таркиб қилиш дастуриламали217 ва биринчи (даражадаги) қувватлар
1021. Дорини ичириш аслида танҳо ҳолда бўлиши керак, токи унинг таъсирини ҳамма касалликларда кўрасан.
1024. Мен [қуйида] айтадиган сабаблар уни таркиб этишга — қўшишга даъват этади.
1025. I. Дардларнинг мураккаблашуви; II. Бирон дорини тузатиш ва уни ширин қиладиган ғизони [қўшиш].
1026. [Бирор дори баданга] ўтишдан ожиз бўлган чоғда уни ўтказишга ёрдам берадиган [дорини қўшиш].
1027. [Аччиқ дорини] ютишга тайёрлайдиган [енгиллаштирадиган] ва ични бўшатишда ёрдам берадиганини [қўшиш].
1028. Сен бир нечта дорини таркиб қилмоқчи бўлсанг, уларни дастуриламал[га мувоқиф] таркиб қил.
1029. Масалан, турли хилтларни сурадиган ҳар бир сургидан бир ичимликни ол ва уларни сана, чунки у муҳмал қолмасин — бекор кетмасин.
1030. Унга сен истаганча ҳижобни218 аралаштир ва ўлчанган нарсаларни [дориларни] ҳисоб билан тўпла [қўш].
1031. Кейин ўша ўлчанганларни ичимларга бўл. [Ҳамма] мураккаб [дори]лар худди шундай йўл билан ишланади.
1032. Саноқдан [ҳар бир] ичимга канча тўғри келса, уни ичир ёки уни асраб қўй!
Дориларнинг қуввати баёнида
1033. Дорилик нарсаларда бирламчи қувватлар ва шунга ўхшаш амал қилувчи иккиламчи қувватлар бўлади.
1034. [Яна] дорилик нарсаларда учламчи қувватлар ҳам бўладики, ҳодисалар юз берганда улар содир [даркор] бўлади.
1035. Бирламчи қувватлар иссиқли, совуқлик, ҳўллик ва қуруқликдан иборатдир219.
1036. Мана мен дорилик моддаларнинг совуқлик келтирадиганларидан бошлайман.
Совуқлик келтирадигаи ва керак бўлган ерда буриштириш вазифасини ҳам ўтайдиган дорилар баёни
1037. Мирта дарахти, татим, балила, жумрут 6а ҳалила.
1038. Араб акациясининг шираси, маржон, омила, арман лойи ва дашқол.
1039. Салиб, хуни сиёвушон, оромангиз каби омила шираси, сукк ва “ер олати”, яъни унинг мулк аралаштирилгани.
1040. Табошир билан аралаштирилган анор гули, арека пальмасининг данаги ва кашничнинг қуригани.
1041. Баргизуб билан малобатр. Мана шулар таъсир қилганда буриштиради.
1042. Мози, қузиқулоқ, ровоч ва зирклар совуқлик ва [ични] боғловчидир. Содда дорилардан қизитадиган, [лекин] ични сурмайдигнлари
1043. Билгинки, дориворларнинг қиздирувчиси [қуйидаги] маҳорат билан тажриба қилинганларидир.
1044. [Улар] етмак, кундур елими, мурч, ёввойи зира ва узун мурч.
1045. Маҳсар, ялпиз, қора чайир, қалампирмунчоқ пўстлоғи [қирфа], камхастак ва кон чўплар.
1046. Дармана, қичитқиўт, какликўт, ушна, майъа елими ва анбар.
1047. Уд, игир ёки қашқарбеда, зарпечак ва занжабиллар.
1048. Гентиана илдизи, оқ каррак, пион гул, лакк ва ровоч илдизи.
1049. Малобатр, ладан, лавр, жулаҳ, жувона ва тўпалоқ.
1050. Укроп, канакунжут, “парилар тирноғи”, гальбан елими, тоғ сунбулининг илдизи ва мурр.
1051. Қора беда, канавча, эрон қавраги ва рум арпабодиёни.
1052. Қора зира, зира билан газакўт, тоғ петрушкаси.
1053. Сунбул, парсиёвушон, тоғжамбили ва дор шишаъон.
1054. Цейлон долчини, хавлинжон, асорун ҳам кончўп.
1055. Смола, зуфо, қитрон, назла ўти ва бальзам дарахти.
1056. Тоғ райҳон, болдиргон билан лолагача.
1057. Қушқўнмас, арпабодиён, хушбўй қамиш ва бобуна ҳам.
1058. Седана ёки ангуза, сақич дарахтининг меваси ёхуд олтингугурт.
1059. Қаврак елими, [горчица], нефть, саримсоқ, кабоба ва қустлар.
Ҳўл [мизожни] қурукдан ажратиб олиш қоидаси ва содда дориларнинг даражалари
1060. Сен кўраётган ҳар бир совуқ ёки иссиқ [мизожли дорини]ё қуруқ ёки ҳўл деб топасан.
1061. Қуруқни буриштиришидан, ҳўлни эса буриштирувчини бўшаштиришидан билинади.
1062. [Оддий дориларнинг] даражалари ҳақида табиблар орасида келишмовчилик бор, уларнинг келишмовчилигидаги иш албатта ойдинлашган.
1063. [Баданга] ўзгариш киритиши ақлга мувофиқ келадиган [яъни далилларга асосланган] ҳар бир дори биринчи даражададир.
1064. Ва қайси бир оддий [дорининг] ўзгартириши сезги [қуввати билан билинса] сезилса ва ушлаб кўрилганда у кучли бўлмаса.
1065. Бу унинг даражалардан иккинчисидалигига мукаммал далилдир.
1066. Ҳар бир [содда дорининг] ўзгартириши кучли, лекин аъзони бузишдан узоқ бўлса220.
1067. Ва у аралашган нзрсасини [умуман] бузувчи бўлмаса, демак, у даражаларнинг учинчисидандир.
1068. Ўзгартирадиганини бузадиган ҳар бир [содда дори] шиддат билан [иссиқ бўлганда] куйдирса ёки [совуқ бўлганда] увилтирса, [яъни сезгини йўқотса].
1069. Уни сен [иссиқлик ёки совуқлик] даражаларнинг тўртинчисида деб айтишингга ҳеч монелик йўқ.
Содда дорилардан иккиламчи221 қувватлари [ва шулардан шишларни] пишириш222 қувватига эга бўлганларининг баёни
1070. Билгинки [шишларни] пиширадиган ҳар бир [содда дорида] албатга ҳарорат ва [бадан тешикларига] ёпишқоқпик, [яъни тўсиш] бўлади.
1071. Ўша дорининг ҳарорати сен пиширмоқчи бўлган аъзодаги шишнинг ҳароратига тенг бўлиши керак.
1072. Ҳайвон ёғи, смола, санавбар елими ёки шам билан аралашган ўсимлик мойи.
1073. Иссиқ сув билан аралапггирилган ўсимлик мойи ва ўсимлик мойи билан пиширилган буғдой каби.
Юмшатувчи дорилар баёни
1074. [Баданда ориз бўлган қаттиқликни] юмшатувчи деб биладиганинг ҳар бир дорининг юмшатиладиган аъзодан ҳароратда қувватлироқ [бўлиши].
1075. Лекин латифлиги туфайли [хилтни] эритиб юбормаслиги учун у [дорининг] қуввати ўртача бўлиши керак.
1076. [Масалан] гальбан елими, каврак елйми, муқл, майъа елими ва тоғ эчкиси болдирининг илиги кабилар.
Маҳкам [қаттиқ] қилувчи дорилар ҳақида
1077. Совуқ ҳўл [мизожли содда дори] — [аъзони] маҳкам қилувчилардандир; масалан, итузум ёки қурбақа ўти каби.
[Йўлларни] тўсувчи дорилар ҳаққда
1978. Тўсувчи деб биладиган ҳар бир дори [аъзони] қиздирувчи ҳам| совитувчи ҳам [бўлмайди].
1979. У [дорининг табиати] бирор аъзога аралашса уни ачитмайди223. Демак, у ё ер жинси[дан] ёки ёпишқоқ [дори бўлиши керак].
Тўсиқларни очувчи дорилар ҳақида
1980. Маълум [йўллардаги] тўсиқни очувчи ҳар бир [дори], албатга кесувчи [аччиқ, шўр ва ўткир] ва мулойим қилувчи бўлади.
1081. Масалан, у таъми танакорга ёки муррга ўхшаш денгиз пиёзи ва аччиқ бодомлар каби.
1082. Гулсафсар ва наргиз илдизи, танакор, ковул ва “Миср боқиласи” каби.
1083. Агар сен қобиз очувчи [билан] муолажа қилсанг, у[ни] сиртдан эмас, [балки ички аъзоларга қўйилса тўғри бўлади].
1084. Лекин уни дорига қўшиб ичилади [ичга юборилади] — шунда у ичдаги тусиқларни очади.
Ярақлатувчи — [яраларии тозаловчи] дорилар ҳақида
1085. Сен тозаловчи деб айтадиган ҳар бир [содда дори] латифликда [очувчи дорилардан] камроқ бўлади, масалан, боқила каби.
1086. Яна асал ва ширин бодомга ўхшаган ширинлик нарсаларда учратадиганинг каби.
Ғовак қилувчи дорилар ҳақида
1087. Сен ғовак қилувчи деб ҳисоблайдиган ҳар бир дори қизитишда [ҳароратида] мўътадил бўлади.
1088. Канакунжит ёғи, мойчечак, турп ёғи ва арпабодиён каби.
Томирлар оғзини очувчи дорилар ҳақида
1089. Томирнинг оғзини дчувчи деб билинадиган ҳар бир дори [ўткир ҳароратли], жароҳатловчи [модца] каби бўлади. 1090. У ҳароратда қатгиқлик билан [аъзога] таъсир қилади. Саримсоқ, пиёз ва ҳайвон ўти каби.
Қобиз дорилар тўғрисида
1091. Томир [оғзи]ни тўсишда фойда берадиган ҳар бир нарса [дори] қобиз, лекин у [ҳарорат билан] ловуллатиб ачиштирмайди[ган бўлади].
Куйдирадиган дорилар
1092. Ҳар бир куйдирувчи нарса [дори]иссиқлик ва ғализликнинг ниҳоясида бўлади.
Иритиб саситувчи дорилар
1093. Сен иритиб саситувчи деб топадиган ҳар бир дори ҳароратда юқори [даражали], ўзи латиф ва қизитувчи бўлади.
[Этни] еювчи дорилар ҳақида
1094. Этни камайтирувчи [дори] уни [ейдиганидан] заифроқ ва жароҳатни битирувчиси эса [уни] қуритадиганидир.
Тортувчи дорилар ҳақида
1095. Тўлган [рутубатларни ёки моддаларни] торгишга хос бўлган ҳар бир дори [тортувчилар]; у бодзаҳр224 [тоши] ва сурги дорилар кабидир.
1096. Тортиши кайфият [ҳарорат] билан бўладиган ҳар бир дори ҳароратли ва латиф бўлади.
1097. Ўз табиати билан [ҳароратли бўлгани] қаврак елими ва муқлга ўхшаш ва ҳарорати саситиш билан бўладигани эса тезак каби нарсалардир.
1098. Бодзаҳр манфаатда кучлидир, у [иссиқ, совуқ каби бирламчи] кайфияти билан ёки табиати билан [ёмон] ҳолатни [яхшига] айлантиради.
1099. [Доридан] бир хили борки, у зарарли моддани сурдириш йўли билан фойда беради, ёки [ўзи заҳарли бўлиб] ўлдирувчи қувватга эга бўлади225.
1100. Уни [кейингисини] соғлиқ вақтда истеъмол қилиш зарар қилади, шунинг учун у [табобатдан] хабарсиз кишини баъзан алдаб қўяди.
Оғриқни тўхтатадиган дорилар ҳақида
1101. Оғриқни тўхтатадиган нарса [дори] қизитувчи, очувчи, узувчи [қирқувчи] ва мулойим қилувчи бўлади.
1102. Уларнинг бир хили борки, у увиштириш [йўли] билан фойда беради, дориларга кўшиб бериладиган қорадори каби.
Содда дориларнинг учламчи қувватларининг баёни
1103. Бундан кейин ҳодисалардан [дорилар таъсиридан] нимани зикр қилсам, уни сен учламчи қувватлардан деб топасан [биласан]..
1104. Масалан, сен [табиатида] ечувчи — эритувчи[лик хусусиятига эга] деб топган ҳар бир нарса [дори] у буйраклардаги майда тошни увалатиб ташлаш каби.
1105. [У дори] узувчи — латифлаштирувчи ва юмшатувчи бўлиб унда аниқ ҳароратни учратмайсан226.
1106. Морчўба илдизи, қамиш илдизи, куйдирилган шиша ва камхастак[лар каби].
1107. Ва шунга ўхшаш ўзида озгина ҳарорат ва мулойимлиги бор [нарсалар — дорилар]ки, улар кўкракдаги [хилтларни] чиқарарди.
1108. Агар у нарса [дори] иситишда мўътадил бўлса, у албатта сут пайдо қилувчи бўлади.
1109. Балғам ташлатадйган ҳар бир нарса албатта ҳайз қонини ҳам чиқарувчи бўлади.
1110. Шу [юқоридаги]ларнинг ҳаммаси сийдикни юргизади; ҳар бир аччиқ [ўткир] нарса ҳам унга лойиқроқдир.
Дорориларнинг қайси сифатда бўлиши — ишлатилиши тўғрисида
1111. Қачонки мен [дорилар] мизожининг қувватини таърифлаб бўлдим. Мана энди даволаш [таърифини] бошлайман.
111^. Даволаниш учун ишланадиган ҳар бир нарса, ё ичдан ёки сиртдан юборилади.
1113. У [дорилар] ўраш, ҳаб қилиш, [оғиздан] ичириш ва каф оттириш каби [сифатда].
1114. Мойланадиган, ишқаланадиган, бурунга томизиладиган, баданга нина суқиб ўрнига нил227 қўйиш, ранг суриш — бўяш ва ювиладиган [дорилардир].
1115. Кўзга қуйиладиган, маъжун кипинадиган, ипни пилта қилиб ковакли ярага қўйиш ва мисвок билан [оғизни тозалаш] каби [ишлатилади].
1116. [Дорини] суйкаш, малҳам қилиб қўйиш, кўзга сурма [сифатида] қўйиш, бурундан юбориш ва [уни сийдик йўли орқали] юбориш каби.
1117. Ва шунга ўхшаш қуруқ дориларданки, уларни сен орқа томондан кўтарардинг [ичга юборардинг] ва ичирадиган сурги дориларинг каби.
1118. [Ични юмшатиш учун] орқа томондан ҳуқна — клизма қилиш ҳамда ичга тутун киритишинг228 каби [йўллар билан ишлатилади]229.
Ёмон мизожни даволаш ва унинг белгилари ҳақида
1119. Бизнинг бош сочидан то оёқнинг тирноғигача зикр қиладиган ҳамма касалликларимиз.
1120. У хоҳ баданнинг ҳаммасини қамраб олган бўлсин ёки битга аъзога хос бўлсин.
1121. Ёки у [бетоблик турли] аралашма [хилт]лардан ҳоли бўлган бўлсин, сен у хилтларни чиқаришга уринма.
1122. [Балки] уни аста-секин муолажа қилишга кириш ва мизожини тескарисига ўзгартириш билан давола.
1123. Сен [моддасиз] бетобликни пишиқпаб-синчиклаб синаб кўрсанг, у [модда билан] тўлган жисм бетоблигидан фарқ қилади.
1124. Унда бадан тўлиқлигидан келадиган дарднинг белгиси очиқ кўриниб турмайди.
1125. Агар бирон дори билан унинг зарарланаётганини кўрсанг, у вақгда [билгинки] бу дорининг мизожи у дарднинг мизожи[га зид эмас, балки] ўхшаш экан.
1126. Бузилишни [дардни] келтириб чиқарувчи бирор сабаб борлиги учун [уни мизожининг] зидди билан [даволаш] фойда беради.
1127. Қўл билан ушлаб кўришда ва [аъзо] ишларининг заифлашганлигида ҳам ундаги [бетоблик ҳақида] кучли далил бордир.
1128. [Ҳамда касаллик борлигига] аҳвол ёмонлашганидан ва чиқадиган нажосатдан ҳам [далил топасан].
1129. Лекин сийдикда чўкма бўлмаса, томир уриши мўътадилликдан чиққан бўлса.
1130. У вақгда жисмда тўлаликка эга бўлган. [касаллик бўлмаган], балкй бундай касаллик жинсидан у холи бўлган бўлади.
1131. Агар оғриқ бир жойга хос бўлса, у албатта ўша жойда дард борлигининг далилидир.
1132. Ҳамда дарднинг [табиати ва сабаби] ёшга, бадан мизожига ва рангларга қараб ҳам белгиланади.
1133. Ва йил фасллари, замонлар, турар-жой ва шаҳарларга [қараб ҳам белгиланади].
1134. Юқорида айтиб ўтилган тадбирлар ҳам [мизожни] ўзгартиришга албатта ёрдам берувчидир230
. Совуқ ёмон мизожли касалга далил излаш
1135. Кишининг мизожи совуқ бўлса, у албатга совуқ нарсалардан зарарланади.
1136. Унга фойда етказиш ҳар бир иссиқлик [нарсалар] билан бўлади. Ушлаб кўрилганда баданида совуқлик [сезилади].
1137. Сийдиги оқ рангли бўлиб, томир уриши суст бўлади.
1138. У кишида ташналик ҳам уйқусизлик ҳам бўлмайди. Агар у ухламайдиган231 бўлса ҳам, безовталанмайди.
1139. Ранги ганчсимон [бўлиб], бадани бўшашган бўлади; агар шимолий мамлакатларда ва кекса ёшда ҳамда.
1140. Қишда [юқорида] ўтган совутувчи сабаблар мавжуд бўлса, бу [совуқ ёмон мизожли касалга] ажойиб далилдир.
1141. Агар [уни] муолажа қилмоқчи бўлсанг, қизитиш билан давола ва уни даволашда фалажли кишини даволаш каби йўл тут!
Иссиқ ёмон мизожга далил излаш
1142. Агар киши баданида ҳарорат бўлса, унга иссиқлик [дорилар] зарар беради.
1143. Унга қўл тегизилса иссиқ [сезилади] ва сийдиги қизил рангли, томир уриши тез ва узлуксиз бўлади.
1144.Яна ташналик, безовталик, уйқусизлик, озиб кетишлик ва ранг сариғлиги бўлади,
1145.Жанубий шаҳарларда, ёшлик [даврида], ёз [фаслида] ва ўтмиш сабаблар мавжуд [бўлса].
1146. Сен [уни] қиздирувчи [иситмани] ва безовта қилувчи бўлиб кўринган ҳар бир касалликни совутишни вужудга келтирадиган дорилар билан давола.
1147. Унинг ғизосини ўз қувватига ва унда сен кўраётган иштаҳасига яраша қил! Ҳўл ё қуруқ ёмон мизожли дардга далил излаш
1148. Мана шу иккита касаллик икки нарсанинг биридан ҳеч ҳоли бўлмайди.
1149. Агар [мизож] қуруқ бўлса, сен [беморни] ориқ ҳолда кўрасан. Ёки у ҳўл бўлса, уни бўшашган ҳолда кўрасан.
1150. Латиф ва мустаҳкам амал билан, ҳўл [мизожли дардга] қуритишни ўтказ [қўлла!]
1151. У хоҳ иссиқда, хоҳ совуқда бўлсин, қуруқ [мизожни] эса зидди билан давола. 1152. Тўғри муолажа қилишингдан аввал ҳаммасида ҳам сабабларини уз! [Яъни уларни аниқлаб йўқот].
Тўлиб қолиш касалликларини даволаш ва бўшалишнинг шартлари
1153. Бетоблик [масалан, қон] тўлиб қолишдан пайдо бўлган бўлса, унга бўшатишдан бошқа даво йўқдир232.
1154. Бўшатишнинг ҳамма [навида] ўнта шарти бор, агар шу шартлар бўлмаса, бўшатишдан фойда йўқ233.
1155. Улардан биринчиси [касалликнинг] аразлари [юз беришларига] қараш ва у [ҳақиқатда] тўлиб қолишдан бўлган касаллик эканини [аниқлаш].
1156. Ва йигитлиқдан тортиб то ўрта ёшгача [бўлишига], бетобнинг одати ва қувватига [қараш].
1157. Фаслнинг куз ёки баҳор эканлигига, ҳамма [томони] мўътадил бўлган шаҳарларга қараш.
1158. Вақтга, мизожнинг иссиқ [ва] ҳўллигига ва баданнинг ўзида фаровонлик зоҳир бўлиб туришига [қарашдан иборатдир].
Бўшалишнинг турлари
1159. Сен бўшатадиган ҳар бир [аъзода] пайдо бўлган нарсани [қонни] уни ё қўзғалган ўрнига [яқин жойидан] торт!
1160. Ёки уни бошқа аъзолардан қаршисига ёки тўппа-тўғрисига торт234.
1161. Кўпинча сен уни ўша касалликка шериклиги бўлган аъзолардан тортасан.
1162. Қортиқчининг қортиғини эмчакка қўйишимизга ўхшашки [у билан] биз бачадондаги қонни тўхтатишни [кўзлардик].
1163. Тўлишлик далиллари ва [уни] бўшатадиган дорилар юқорида зикр қилиниб ўтди.
Қон олинадиган ҳамма қонли касалликлар . ва биринчи галда жасаднннг қаерида бўлишидан қатьи назар фалағмунли шишдан қон олиш ҳақида
1164. Ҳимус кўпайган [табиий нисбатидан] ошган вақтда Жолинус томирдан қон олишни тавсия қилади.
1165. Қачонки баданда қон белгиларини кўрса, хусусан у шиш[ли бўлса].
1166. Шундай бўлса шу шартлар билан сен ҳам қонли дардлардан қон ол, бошқа хилтли [дардлар]дан эмас235.
1167. Шу иш билан сен унинг [Жолинуснинг] қасд қилганини қасд қил ва у қон олган касалликлардан сен ҳам қон ол.
1168. Қачон сен [унинг фалағмунли шиш эканига] равшан гувоҳлик берувчига ишонсанг, хамма фалағмунли шишлардан қон олишга кириш.
1169. Бошнинг сиртидан ва ташқарисидаги [фалағмунийдан] ҳамда бўғинларда бўладиган [фалағмунийдан] қон ол.
1170. Икки қулоқ остидаги шишдан ва икки кўз оғриғидан [ҳосил бўлган] шишдан ҳам.
1171. Тиш милклари [ва] тилнинг шиши, ангина236 ва лаклукдаги шишдан [ҳам қон ол].
1172. Нарорира237 ва бодом беаларда[ги шишларда] томоқдаги шиллиқ пардаларда ва назлаларда ҳам.
1173. Зотилжам ва ўпка яллиғланишида, эмчак ва човдаги шишда.
1174. Жигар шишида, меъда шишида, ичаклар шишида, кейин орқа тешикдаги шишда.
1175. Талокда, икки моякда, қовуқда ва икки буйракдаги шишларда.
1176. Бачадондаги ёки киндиқдаги шишларда ва сарамас навларидан эшакемда ҳам [қон ол].
Яра ва тошмалар баданнинг қаерида бўлмасин, улар [учун] томирдан қон олиш
1177. Бош ва икки куздаги яраларда, қасмоқ ва икки қулоқдаги яра-чақалар [учун томирдан қон олинади].
1178. Ва югурувчи [яралар], ўпкадаги ва оғиздаги.яралар ва чечакда [ҳам].
1179. Ичакдаги [шишли] ярада агар у ҳақда тўғри тушунча бўлган бўлса ва ичида эт ўсаётган [ярада ҳам].
1180. Худди шунингдек, баданнинг қаерида бўлмасин тошмалардан ва кўринган [қонли] ҳўл қўтирдан ҳам.
1181. Оғиз ва кўзлардаги тошмалар ва икки биқинда ўсадиган [яра]лар каби, чиқишида238 томирдан қон олиш
1182. Томирларнинг тўлишида, бурундан қон кетишда ва бурунларнинг бавосирида [томирдан қон олинади].
1183. Қон агар тишлардан оқса ёки шунга ўхшаш қулоқлардан оқса.
1184. ва орқа тешикдаги бавосирдан ва ҳайз [вақтида] ва йиринг чиққанда.
1185. Ва оғиз ичида бўладиган ва бачадон олдида чиқадиган бавосирда ҳам [томирдан қон олинади].
Турли касалликларда қон олиш
1186. [Қон туфайли бўлган] бош оғриғи, унинг айланиши ва [хилтлар кўпайиб баданнинг ичкарисига киришидан] оғизнинг ҳидланиши ва тиш оғриғида ҳамда соч тўкилганда [томирдан қон олинади].
1187. Бирор аъзо лат еганда, бўғин оғриғи ва тумовда [ҳам шундай].
1188. Яна тутқаноқда, сабалда239, тарфаза240, тумада241 ва иштаҳа йўқлигида, 1189. Орқа тешиқцан ёрилишда, ирқуннасода242 ва меъдадаги [шиш туфайли бўлган] оғриқда.
1190. Шунингдек, жигардаги санчиқли оғриқда ҳамда унда пайдо бўлган тўсиқларда243.
Қонли касалликларни муолажа қилиш
1191. Бу [қонли] касалликларни даволашда сунухус244 [иситмасини] даволаш томонга йўллан [яъни уни даволаган дори билан давола].
1192. 'Томирдан қон олишдан кейин сафрони сур — бўшат! Овқатлардан бўлса совуқликларига мойил бўл!
1193. Овқатларнинг иссиқликларидан ва қонни кўпайтириб юборадиганидан четлан!
1194. Ғизоларнинг буриштирадиган, нордончучук ва нордонларига мойил бўл!
1195. Бу дард ҳақида қоннинг ғалабаси устидаги бобдан далил изла.
1196. Меҳрибон, уста табиб қилгани сингари сен ҳам совутиш ва қуритиш томонга майл қил!
Сафроли касалликлар
1197. Сафродан пайдо бўладиган касалликлар, масалан, ичакларнинг тайғаноқлигидан ҳосил бўладиган яралар.
1198. Алаҳлаш, бачадоннинг бўғилиши, кунора тутадиган иситма, ирқуннасо ва ичдан қон ўтиши.
1199. Йўтал, бош оғриқ ва танада тез юрувчи бўлиб кўринадиган [намла дейиладиган] шишлар.
1200. Икки қулоқаги қаттиқ оғриқ ва икки қовоқдаги қўтир [қичиманинг] кўп бўлиши.
1201. Бўғинларда яра, шишлар ва амали қаттиқ оғриқнинг [бўлиши].
1202. Бармоқнинг ёрилиши, тирноқ ораси- . даги чиқиқ [нохина] ва ясмиқцек бўлиб кўринадиган бошқа излар [яралар] каби.
1203. Ва кишининг тиши сарғайиши ва қовуғида оғриқнинг қатгиқ бўлиши.
1204. Беҳуш бўлиб қолиш, қон кетиш, устини парда қоплаган шиш, терининг сарғайиши ва [бошқа] тошмалар каби.
1205. Ва қора ингичка излар ҳамда жигарларда бўладиган тўсиқпар.
1206. Бачадон шиши, шуса145, ичак шилиниши ва иштаҳа кетиши.
1207. Бош айланиш, лабнинг ёрилиши, лак-лукнинг оғриши ёки ҳайза246 каби.
1208. Яра агар югурса, дубайла247 ва орқа тешиқда зоҳир бўлган қаттиқпик [қалинлик] каби.
1209. Қичима ёки қизамуқ ёки намла248, сарамас ёки ўпка яралари каби.
Сафроли касалликларни даволаш
1210. Шундайларни даволашда кунора тутадиган иситмани даволашга майл қил!249
1211. Томирдан қон олмай [сурги билан] сафрони чикар! Уни совутишда ўртача томонни кўзла249
1212. Юқорида айтиб ўтилган қонли касалликларда қасд қилганингдек қасд қил! [Аммо] сафродан бўлган дардларни эса [фақат] рутубатлашга хослагин!
1213. Чунки [сафровий иллатлар] ҳароратда ва киши учратадиган ҳар бир касалликда [қонли иллатга] шерик бўлади.
1214. Бу касалликларга [юқорида айтилган] сафронинг ғалабаси бобидан далил изла!
Балғамли касалликлар
1215. Балғам туфайли бўладиган ҳар бир касаллик сен кўрадиган бўшашган шишдан иборатдир.
1216. Фалаж, бўшашганлик касали совуқ [мизожли] бош оғриғи ва ҳушдан кетишлик [тутқаноқ] каби.
1217. Ғализ қўтир, заҳир251 ва бўйин шиши, яъни қулғуна252.
1218: Бошнинг қасмоқпаниши, унутиш ва қулоқпарда [пайдо бўладиган] совуқ оғриқлар каби.
1219. Песлик, сепкил [намаш], сакта касаллиги, юмшоқ йўтал ва лақва [юз фалажи].
1220. Фил касаллиги253 , иштаҳа кесилиши, битлаш ва орқа тешикнинг ғализлашуви каби.
1221. Катаракта254, кўз қорачиғининг кенгайиши ва икки қўлтиқца пайдо бўладиган ҳид . каби.
1222. Қоринда бўладиган офат [касаллик]- ларки, улар ичакларнинг тайғаноқлиги ва гижжа255 қуртлари кабидир.
1223. Туғиш вақгида пайдо бўладиган қийинчилик ва шунинг оқибатида [боланинг] пардада ушланиб қолиши каби.
1224. Буйрак оғриғи, иситма тутиши256, қора талоқ ёки жигарда совуқ [пайдо бўлиши];
1225. Киндакнинг туртиб чиқиши, балғамнинг турлилигидан келиб чиқадиган касалликлар.
1226. Бўғинларнинг оғриғи ёки қорайиб кетиши ва уларнинг устида бўладиган кўкариш ва гунгуртлик.
1227. Истисқо257нинг зиққий, лаҳмий ва таблий деб атападиган турларига ўхшаган сариқ сув касали каби.
Балғамли касалликларни муолажа қилиш
1228. Шу хил [дардда] ҳўл ва совуқ мизожни даволашга ўт!
1229. Уни билишда балғамнинг ғалаба қилган[ига далолат этувчи] аломатларини далил қилиб ишлат.
1230. [Юқорида] айтганим дори билан [хилтни] бўшат, шунда у дарддаги балғамни бўшатган бўласан.
1231. Шундан кейин ўша баданга қиздирувчи [дориларни] кирит!
1232. Қизитиш билан бирга қуритишга ва қиздирувчи мулойим овқатга ҳам мойил бўл!
1233. Мана [гап шу], умуман ҳоҳ ичдан, ҳоҳ. сиртдан бўлсин, қиздирувчи [моддалар] билан муолажа қил!
1234. Ва фалаж кишида қўлланиладиган сассиқ ҳаблар ва нажотижни258 ишлат.
Савдога тегишли касалликлар
1235. Баданда қора ўтдан пайдо бўлган ҳамма дардлар [қуйидагилардир].
1236. Сўгал, кунора тутадиган иситма, бавосир ва тутқаноқ касаллиги.
1237. Бурун учида бўладиган бистпоя259, сўгаллар ва баданнинг тиришиши.
1238. Юрак буриғ, саратон, [қора] баҳақ, сепкил, бош оғриғи ва уйқусиздик.
1239. Қатгиқ шиш, мохов ва қоринда бузилиб қолган овқат260.
1240. Қуруқ йўтал, бод [ёки ел] ва талоқда [пайдо бўладиган] қаттиқлик — дағаллик.
1241. Бошда [юз берадиган] меланхолия касаллиги ва сийдикка ориз бўладиган тутилиш.
1242. Қуланж касаллиги, “тулки касаллиги”261 ва қутурган итнинг тишлашидан бўлган касаллик.
1243. Қувабо262 ичда ивиб қолган сут ва жигардаги совуқлик263.
1244. “Ит иштаҳаси”264 касаллиги ва орқа тешикда бўлган ёрилиш.
1245. Буйрак ва қовуқ[қа келган] тош ва қовуқ тепасини оғритадиган дамлик265.
1246. Қоринда, икки биқинда, бош ва икки қулоқдаги дамлик.
1247. Икки қовоқда266 пайдо бўладиган шатар267 ва икки оёқда268 бўладиган ниқрис [кабилар].
Савдо касалликларинипг муолажаси
1248. Дардларнинг бу хилини даволашда мохов касаллигини даволашдаги дорилар томонга мойил бўл!
1249. Бу касалликка савдо ғалаба қилиши деган бобдан далил ахтар!
1250. Девпечак ёки бистпоя билан [уни] бўшат ва [юқорида] айтган [дориларим] билан муолажа қил.
1251. [Унга қарши] қизитиш ва ҳўллаш [тадбирини] ишлат, шундай қилсанг тўғри қилган бўласан.
[ТИББИЙ] АМАЛИЁТНИНГ ИККИНЧИ БЎЛАГИ, У ҲАМ БЎЛСА ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР, БУЛАР УЧ ҚИСМДАН ИБОРАТ
1252. Мен фойдали тартибни [айтишдан] бўшагач, энди қўл амалларидан бошлайман.
1253. Биринчиси томирларда — уларнинг каттаси — йўғони ингичкасида ҳам бу иш қилинади.
1254. Ва иккинчиси гўштда қилинади, учинчиси эса суякда ишланади.
Шу учтадан бириичиси томирлар устида қилинадигани ҳамда томирдан қон олишнинг манфаатлари тўғрисида
1255. Томирлар жинсидан шундайлари борки, уларни сен ёрасан [қон оласан], баъзисини тортиб оласан ва таги билан кесасан269.
1256. Шишга ўхшаган, бош ва кўкракдага ҳар бир оғриқца қўлдага акҳал томиридан қон олинади.
1257. Қаттиқ бош оғриғи ва бурундан қон кетишида қийфол томиридан аста-секин қон олинади.
1258. Кўкракни ва ўпкада пайдо бўлган оғриқни даволашда [қўлтиқцага] бослиқ томиридан [қон олинади].
1259. Жигар ва талоқ дардларидан аҳволи ёмонлашган кишида мозиён деган иккита томирдан [қон олинади].
1260. Агар бослиқ томирининг жисмини топмасак, ҳабл уз зироъ томиридан қон оламиз.
1261. Ҳамма вақг бўлиб турадиган мия оғриғида чаккадаги томирлардан қон оламиз.
1262. Шақиқа272 ва бошдаги эски ярада қулоқ орқасидаги томирдан [қон олинади].
1263. Икки кўздаги касалликда кўз бурчагидаги икки томиридан қон оламиз.
1264. Ёфух [бош тепаси]даги яралар ва бош сатҳида пайдо бўладиган шишда ундаги [ёфухдаги] томирдан [қон олинади].
1265. [Турли] оғриқларда хусусан мохов касаллигида бўйин томири [вадаж]дан қон оламиз.
1266. Кўзни даволашда, доимий бош оғриқда ва бош-юзларга тошадиган яралар [саъфа]да пешона томиридан [қон оламиз].
1267. Ҳамма вақт бўлиб турадиган бош оғриғи ва кўз тинишда бошнинг орқа томонидаги томирдан [қон оламиз].
1268. Юзнинг юқори томонида кўринадиган тошмаларда бурун учидаги томирдан [қон оламиз].
1269. Тилнинг тагидаги шишда ва томоқ оғриқда тилнинг тагидаги томирни қасд қиласан-да, ундан қон оласан.
1270. Киндик остида жойлашган ички аъзолар касаллигида тиззадаги томирдан қон оламиз.
1271. Икки сондаги касалликда икки почадаги софин [томиридан] қон оласан. ,
1272. Насо томиридан ирқуннасо касаллигида ва оёқ панжасидаги томирдан эса ундаги юз беришлар [оғриқлар]да қон олинади.
Уриб тураднган томирлар [артериялар] устида
1273. Бош оғриғида ва кўзда сезиладиган оғриқларда артерияларни кесилади.
1274. Қачонки бу дарднинг шиддатидан, кўзга сув тушишидан кўрқсак.
1275. Бир шишнинг пайдо бўлиши артериянинг очилиб қолгани ва сатҳи [атрофи]дан қон оқмаслигидан бўлса.
1276. Уни ёр, уни кес ёки сугуриб ташла, истасанг ундан қон ол273 ёқи ҳаммасини кесиб ташла!
1277. Атрофини боғлаш ёки доғлаш блан қонларни оқишидан тўхтат.
1278. Уни жароҳатни даволагандек давола, токи унинг эгаси [бемор] тинчигунча.
Қўл билак қилинадиган амалнинг иккинчиси гўшт устида бўлади. Биринчи навбатда тилиш ҳақида
1279. Гўштнинг амали тилиш, кесиш, доғлаш ва ёришдан [иборат].
1280. Тилишдан бир хили [бевосита] қонни юргизади [оқизади], яна бир хилида, тилингандан кейин, қонни қортиқ билани сўрилади.
1281. Шунда ҳар хил чиқиқ ва яралик баданнинг сатҳидан қон оқади.
1282. Баъзан хилт [қон]ни бошқа ерга [аъзога] кўчирмоқчи бўлганимизда тилмасдан қортиқ соламиз.\
1283. Баъзан [қортиқни] бўшлигича ёпиштирамиз, баъзан куйдирилган пахта билан [ёпиштирамиз].
1284. [Бундай тадбирни] бирон ердан [ичак ва меъда қаттиқ оғриқни пайдо қилувчи] елни чиқариш учун ва қизитиш йўли билан аъзоларни тузатиш учун [қуллаймиз].
Гўштни кесиш билан [қилинадиган] амал
1285. Кесилиши [лозим] бўладиган ҳар бир эт, улар: масомир274 , сўгал ва шатоир215лар кабидир.
1286. Чекка аъзолардаги сасиган [этлар], масалан, [зарарлангани] ва бурунларнинг бистпояси — чилпояси.
1287. Ортиқча ёки ёпишиб [ўсадиган] бармоқ ва кўзнинг [бир-биридан] ажралмай қоладиган қовоғи. 1288. Туртиб чиққан инабийя216, сийдик йўлининг ёпилиб-бекилиб қолган сиртқи териси.
1289. Бирон яранинг бузилган эти ва эзилиш натижасида пайдо бўлиб бузилган яра.
1290. Тил ҳамда қулоқларда бўладиган ортиқча эт кесилади.
1291. Шиша, ўқ ва найза учларини чиқариш учун уларнинг устидаги [эт] кесилади.
1292. Эркакларда[ги аёлларникига ўхшаб ўсган]277 эмчакни ва почада [ёмон хилтлар сабабли] кенгайган томирларни кесилади.
1293. Бавосирларнинг ҳамма [хилларини] ва сасиган устини, парда қоплаган шишларни ҳам [кесилади].
1294. Қорайиб кетган яра устидаги ёғни, чириган этларни ҳам.
1295. Узайиб қолган лаклукни ва тишнинг милкида — ошиб ўсиб кетган ерини ҳам [кесилади].
1296. Ришта [касаллигида] ва қулоқни бекитиб қўйган тўсиқлар туфайли ҳам этни кесилади.
1297. Кўзнинг устида ортиқча бўлган ҳар бир этни ва кўз ичида кўринадиган парда [нохуна]278- ни ҳам [кесилади].
1298. Қовоқ ичида пайдр бўладиган тута, шатра279 ва зафараниш , хунаса281, кишининг эрлик олати ва киндакдаги даббани [кесилади] .
1299. Бизнинг эркакларнинг жинсий олатимиз пардасидан қорайиб кетганини ва орқа тешикнинг тўсилиб қолганини [ҳам кесилади].
1300. Манфаат етказиш учун сен кесадиган ҳар бир [аъзо] ва шунга ўхшаш четдан воқе бўлган [кесилишда].
1301. Ёрилганининг иложи тикиш билан, шилинган282 аъзоникини эса эт битириш билан бўлади.
Этни доғлаб куйдириш [йўли] билан [бўладиган] амал
1302. Баданларда бўладиган ҳар қандай доғлаш ҳаракатли томирдан қонни тўхтатиш учундир.(Цзю амалида эса нўқталарни кўйдириш йўли билан минглаб касалликларни даволайман. Тизза ёнидага Цзу сань ли нўқтасини ойда бир марта ярим соатдан кўйдириш билан киши умрини узайтираман. Эргашака).
1303. Ва кесилган катта томирлардан ҳамки, улардан оқаётган қон [дори билан тийилмай] табибни ожиз қиларди.
1304. Ругубатли баданларни қуритиш ва бўш этларни қаттиқлатиш учун [ҳам доғланади].
1305. Доғлаш совуган баданларни иситади ва намли [баданларда] қанча давом эттан бўлмасин уни кайтаради.
Этда қўл билан қилинадиган ишлардан бири ёришдир
1306. Сенинг ёришдан иборат бўлган ҳар бир ишинг хилтларни чиқариш учундир.
1307. Масалан, шишдан йирингни чиқариш ва тўпланиб, сасиб қолган қонни чиқариш учун.
1308. Икки кўздаги сув [катарактани чиқариш] ёки барада283, сув [рутубат] ва тугунчакларни [ёриш] каби.
1309. Ва [ичдан чиқариладиган] тошлар, салъа284, ширён285 ва безлар;
1310. Сариқ сув касаллиги, сувлик ва этлик қила касаллиги [каби]286.
Қўл билан [қилинадиган] амалларнинг учинчи қисми суяк устида қилинадигани. Аввало суякни ўз ўрнига қўйиш
1311. Суяк синганда ёки чиққанда сен қиладиган ҳар бир иш.
1312. Ва сен даволайдиган ҳар бир синиқнинг иложи ўз жойига солиш билан бўлади:
1313. Яъни ундаги синиқ парчаларини ўз таъбига мувофиқ жой-жойига тушириш, тешиб чиққанини арралаб ташлаш.
1314. Уни мустаҳкам — тиббий ҳунар билан сиқмай ва бўш ҳам қилмай боғланади.
1315. Латталарни287 ўрашни ўртадан бошланади, кейин то ўралиб бўлгунча маҳкамлай берилади.
1316. Унинг устидан бойлоқлар ва унинг устидан тахгакачларни териб боғланади.
1317. Аввал [беморнинг] овқатини енгиллаштир ва тўлишсин [семирсин] учун охирида уни қуюқ қил!
1318. Аввало уни қон оқиб келиши сабабли иссиқ шиш пайдо бўлишидан эҳтиёт қил.
1319. Ўша шишнинг олдини олиш учун қўлингдан келганча ҳар бир совуқ[лик нарса] билан уни манъ қил!
1320. То битиб тузалгуяча [беморни] ҳаракат қилишдан манъ қил, узоқ [вақг] сабр этмакка уни мажбур қил!
Суяк чиққаники даволаш
1321. Чиққан [суяк] ўз ерига тушгунча уни тортасан.
1322. Уни ўз ерига қайтарганингдан кейин боғлайсан ва ўзинг белгилайдиган вақтгача қўйиб қўясан.
1323. [Беморга] доимо буриштирадиган — қобиз дорилар [ичириб] нордон овқат едирасан.
1324. То у, шишдан саломат қолганини ва қоннинг йиғилиб қолиш хавфи кетганини кўргунингча [шундай қил]..
1325. Уни тузатишинг учун камида бир ой ва баъзан ўн [кун] ҳам кифоя қилади.
1326. Мен амалларнинг ҳаммасидан бўшадим, энди мукаммал сўзни тугаллайман.